Жамбил вилоятидаги зиддиятда 8 киши ҳалок бўлди


  • 8 Февраль, 2020
  • 411

Жамбил вилоятининг Қордай туманидаги қишлоқда юз берган келишмовчиликда 8 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон ички ишлар вазири маълум қилди.

Вазир “7 февраль соат 19:00 да Жамбил вилоятининг полиция навбатчи қисмига Масанчи қишлоғи чеккасида 70 га яқин агрессив кайфиятдаги кишилар тўплангани ҳақида хабар келиб тушди. Улар орасида ўзаро тўқнашув юз берди. Улар метал предметлар, тош, ўқотар қуролдан фойдаланган. Конфликт Аухат ва Булан батир қишлоқларини ҳам ўз ичига олди. Оммавий тартибсизлар вақтида ўнлаб иштирокчилар турли даражада тан жароҳати олишди. Саккиз киши олган тан жароҳатлари туфайли ҳаётдан кўз юмди” деб маълум қилди.

Ўз хизмат вазифасини бажараётган полиция ходимлари ҳам жароҳат олди. Улардан икки нафари ўқотар қуролдан яраланган.

Ерлан Турғумбаев “Ўт қўйиш билан давом этган тартибсизлар натижасида 30 та хусусий хонадон, 15 та савдо объекти ва 23 та автомобилга зарар етган. Ҳозирда воқеа жойи текширилмоқда, кейинроқ аниқ маълумотлар берамиз. Дастлабки тезкор тадбирлар доирасида конфликт бартараф этилган. 47 киши қўлга олиниб, полиция бўлимига олиб келинган. Улардан 2 та ов қуроли олиб қўйилган” деди.

Бу бўйича Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев баёнот билан чиқиб, махсус комиссия тузишга кўрсатма берди.


Бошқа мақолалар