Одамгарчилик ўлди!


  • 16 Май, 2015
  • 1890

Мьянмада мусулмон бўлганликлари учун ватандошлик ҳуқуқидан маҳрум Рохинджаликлар қатл этилмоқда. Кемалар ёрдамида ўлкадан қочганлар эса очиқ денгизда оч ва сувсиз ҳолда ҳаёт учун курашмоқда. Бутун дунё эса бу зулмни томоша қилмоқда. Ҳар фурсатда мусулмонларни террорист сифатида кўрадиган ва мусулмонларга қилинаётган зулмни кўрмасликка олаётган дунё яна бир инсониятга қарши жиноятга шерик бўлди. БМТ, ғарб давлатлари ва дунёнинг аҳамиятли жамоатчилик ташкилотлари эътиборсиз қолдираётган Мьянмадаги Рохинджа мусулмонлари бутун дунёнинг кўз олдида, тўғридан-тўғри берилаётган эфирларда очликдан ўлишни бошлади. Рохинджалик мусулмонларнинг қайғуси 1982 йил бошланди.

Ўз ватанлари Мьянмада мусулмон бўлганликлари учун ватандошликка қабул қилинмаган рохинджаликлар бу кундан эътиборан ё буддист роҳиблар тарафидан ўлдирилди, ё Аракандаги қочоқлар лагерига бориб сиғинишди. Ҳеч бир давлатдан ватандошлик олмаганлиги учун “Исталмайдиган халқ” деб ёдга олинадиган рохинджаликларнинг буддистлар тарафидан қатл этилиши туфайли бир неча йилдан бери Аракандаги лагерлар ҳам бошпана бўлолмай қолди. Тирик қолиш учунгинаТайланд, Бангладеш, Индонезия ва Малайзияга қочоқ йўллар билан боришга уринган бахтиқора халқдан 20 мингга яқини Бангладешга кетаётганида бу ўлка иқтисодий сабабларга кўра бошқа қочоқларни қабул қилмаслигини билдирди.

Тайландда оммавий равишда ўлдирилишни бошлаган халқ йўналишларини Индонезия ва Малайзияга ўзгартирса ҳам бу икки давлат қочоқларнинг кемаларини ўз чегараларига яқинлаштирмади. Омади бўлганлар Ачехлик балиқчилар тарафидан қутқарилди. Сўнгги икки ўлка орасидаги денгизда қолиб кетган 350 нафар қочоқ бутун дунё телеканалларининг тўғридан-тўғри эфирлари остида очликдан ўлишни бошлади. Андаман денгизидаги 350 нафар қочоққа кун бўйи егуликлар ташлаётган вертолётлар ва жонли эфирга олаётган телекамералар билан қуршаб олинганлиги тасвирлари инсонликнинг ўлими сифатида баҳоланди. Ёш-қари, аёл-эркак юзлаб инсонлар денгизга тушган нон парчаларини олиш учун жон-жаҳдлари интилаётганлари аламли тасвирлар уларга бир ватан топишга кифоя қилмади. Бутун дунё эса бу ноинсоний муомалага бош чайқаб қўйишдан бошқага ярамади. Ҳеч ким жонли эфирда томоша қилаётган 350 нафар инсонни қутқариш учун ҳатто бармоғини ҳам қимирлатиб қўймади. 


Бошқа мақолалар