- 2013-11-06
Ҳиндистоннинг Манипур штатида куки ва мейтеи қабилалари орасида келиб чиққан тўқнашувда 6 киши ҳалок бўлди. Импхал шаҳри полиция бош инспектори К.Кабиб баёнотида “Бугун эрталаб куки қабиласи аъзоларидан тўпланган тўда Жирибомда мейтеи қабиласи яшовчи қишлоққа ҳужум қилиб, бир қарияни ўлдирди. Тўда ўқотар қуролдан ўт очиб, сўнгра қочиб кетди. Қишлоқдаги баъзи кўнгиллилар уларга қаршилик кўрсатди ва полиция етиб келганда уларга ҳам ўт очилди” деди.
Хабарларга кўра, Манипурнинг Жирибом ҳудудида куки қабиласи аъзолари мейтеи қабиласидан бир кишини ўлдирганидан кейин тарафлар орасида жиддий тўқнашув юз берган.
Полиция тўқнашувда яна беш киши ҳалок бўлиб, жами қурбонлар сони 6 тага етганини билдирди.
Штат аҳолисининг 53%ини ташкил этган мейтеи қабиласи “Режалаштирилган қабила” категориясига киритилмагани сабабли бошланган норозилик намойишларига баъзи этник қабилалар бунга қарши чиқиб, 2023 йил 3 майда қабилалар орасида зиддият келиб чиққанди. Шундан бери бу зиддият вақти-вақти билан гоҳ кучайиб, гоҳ сусайиб турибди.