“Қирол ва принц тошбўрон қилинсин”


  • 18 Августь, 2018
  • 620

Дунёда зулм кўраётган мусулмонларни қўллаб-қувватлаш ўрнига АҚШ ва Исроилга қучоқ очиб, уларнинг ноғорасига ўйнаётган Саудия Арабистон қироли ва валиаҳд принцга қарши ижтимоий тармоқларда кампания бошлатилди.

Ижтимоий тармоқда бошланган ушбу кампания билан бу йил ҳажга келганлар шайтонга тош отиш ўрнига мусулмонларга қарши АҚШ билан ҳамкорлик қилаётган Саудия Арабистоннинг қўғирчоқ қироли Салмон ва валиаҳд принц Муҳаммад бин Салмонга тош отиш таклиф қилинди.

Ижтимоий тармоқларда тезлик билан ёйилган фотосуратларда қирол Салмон ва принц Муҳаммад бин Салмоннинг суратлари қўйилиб, бу йил уларга тош отиш таклиф этилди. Фақатгина Ямандаги ёш болалар учун бу икки қассобдан ортиқ шайтон йўқ дейилса ҳам тармоқ фойдаланувчилари “Фақатгина яманлик болалар учун эмас, фаластинлик болалар, мисрлик болалар ва Туркия учун ҳам” деб изоҳ қолдиришди.


Бошқа мақолалар