- 2019-07-17
Хитой раҳбарияти ўтган йилдагидек бу йил ҳам Шарқий Туркистон автоном минтақасида жамоат вазифасида ишлайдиганларнинг рўза тутишларини тақиқлади.
Хитой раҳбарияти эълон қилган қонунда Шарқий Туркистон деб маълум бўлган Шинжан уйғур автоном минтақасидаги маъмурлар, ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг рўза тутишлари тақиқланди. Бундан ташқари уйғурларга тегишли ошхоналар рўза вақтларида очиқ бўлишга мажбур қилинди. Дунё уйғур конгреси матбуот котиби Дилшод Рашид Хитой ҳукуматининг мусулмонлар ишлайдиган ресторан ва дўконларда сигарет ҳамда спиртли ичимликлар сотишини исташмоқда. Дунё уйғур конгреси раис ёрдамчиси Сайит Тумтурк ҳам Хитой ҳукумати қарорига ўз норозилигини билдирди. Тумтурк “Умидимиз, иншаллоҳ, Хитой ҳукумати халқаро саҳнада иложсиз қолиб, рўза тутиш тақиқловини олиб ташлайди” деди.