Қозоғистонлик талабалар таълими қандай бўлади?


  • 31 Августь, 2020
  • 373

Таълим ва билим вазирлиги Қозоғистон олий ўқув юртларида 1 сентябрдан ўқиш қайси шаклда давом этиши ҳақида маълумот берди.

Бакалавриат 1 курс

Кузги семестр масофавий ўқиш шаклида ташкил этилади. Таълим 1 сентябрдан бошланади.

Биринчи курс талабари учун 24 августдан онлайн шаклда олий ўқув юрти сиёсати ва масофавий таълим бериш ҳақида маълумот берилмоқда.

Интернет алоқаси йўқ ҳамда таълим қуроллари (ноутбук ва шу кабилар) бўлмаган талабаларга ётоқхоналардан жой ва жиҳоз ажратилган. Улар таълимни онлайн тарзда ўқув корпусига бормаган ҳолда олишади.

Бакалавриат 2-4 курслар

2-4 курс талабаларининг ўқиши ҳам 1 сентябрдан бошланади.

Педагогик, гуманитар, ижтимоий ва ахборот технологиялари йўналишидаги талабаларнинг ўқишлари бутунлай масофавий шаклга ўтказиш тавсия қилинган.

Табиий фанлар, техник, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш  ва санъат йўналишларида эса аралаш таълим шакли кўзда тутилган. Лекция ва семинарлар онлайн шаклда бўлиб, лаборатория, амалий ва студия ишлари ўқув корпуси ичида бўлади. Лекин октябрь ойидан кейин бошланади.

Магистратура

Магистрантларнинг ўқиши 14 сентябрдан масофавий таълим шаклида бошланади.

31 августда комплекс тестлар тугайди. сентябргача грантга аризалар қабул қилинади. 7 сентябрда натижалар эълон қилинади. 8 сентябрдан ҳокимиятлар жорий қфилган грантлар учун ҳужжатлар қабули бошланади. 11 сентябргача олий ўқув юртига қабул учун аризалар қабул қилинади.

2 курс магистрантлар учун тадқиқот ишлари масофавий шаклда амалга оширилади. Илмий-тадқиқот ишларида зарур бўлганида магистрантларнинг аризасига кўра лабораторияга рухсат берилади.

Лаборатория ва амалий машғулотлар индивидуал график асосида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ўтказилади.

Докторантура

Докторантлар таълимни 1 сентябрдан масофавий шаклда бошлайди.

2-3 курс докторантларига ҳам тадқиқот ишларида зарур бўлганда уларнинг аризаларига кўра лаборатоия ишлари рухсат берилади. Лаборатория ва амалий машғулотлар индивидуал график асосида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ўтказилади.

Интернатура ва резидентура

Интернатура ва резидентурада таълим аралаш ҳолда амалга оширилади.


Бошқа мақолалар