“Qazaq Air” парвозларни августда бошлайди


  • 21 Июль, 2015
  • 1090

“Qazaq Air” авиакомпанияси дастлабки парвозларни август ойида амалга оширишни режалаштирмоқда. Авиакомпания матбуот хизматининг хабар беришича, “Qazaq Air” ҳозир рухсат берувчи ҳужжатларни олиш жараёнида.

“Qazaq Air” авиакомпаниясининг тақдимоти жорий йилнинг 6 июль куни бўлиб ўтганди. Тақдимот иштирокчиларига авиакомпаниянинг биринчи борти икки двигателлик турбокинтлик самолёт “Bombardier Dash 8 Q400” намойиш этилганди. Тақдимотда биринчи парвоз 20 июлга мўлжаллангани айтилган эди. Биринчи рейс Алмати шаҳридан Павлодар шаҳрига бўлади.

“Qazaq Air” авиакомпаниясининг маршрут  тармоқлари  12 йўналишдан ташкил топади. Парвозларнинг асосий қисми Қозоғистон регионлари орасидаги йўналишлар бўлади.


Бошқа мақолалар