- 2017-04-26
Қозоғистонда учта кичик гидроэлектростанция қурилиши режалаштирилмоқда. Ҳозирги вақтда
Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқмоқда.
Вазирлик маълумотларига кўра, янги ГЭСларни Қарағанда вилоятидаги Самарқанд сув омбори, Ақтўбе вилоятидаги Қарғали сув омбори ва Абай вилоятидаги Қоракўл сув омборида қуриш кўзда тутилган. Ҳозирда ҳар учтала лойиҳа давлат экспертизасидан ўтмоқда.
“Шунингдек, яна бешта объект бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш режалаштирилган бўлиб, улардан учтаси хусусий инвесторларни жалб қилган ҳолда амалга оширилади”, деб хабар берди вазирлик.
Ишлар ўтган йилнинг сентябрь ойида қабул қилинган “Қазводхоз” РДК гидротехника иншоотларида кичик гидроэлектростанцияларни ривожлантириш бўйича “йўл харитаси” доирасида олиб борилмоқда.
Бугунги кунда идора маълумотларига кўра, кичик ГЭСлар ўрнатиш учун яроқли бўлган 29 та объект танлаб олинган.
“«Қазводхоз» РДК гидротехника иншоотларида электр энергияси ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми йилига 30 МВт ни ташкил этади”, деб маълум қилди Сув ресурслари ва ирригация вице-министри Ерболат Ибрайханов.
Ибрайханов қўшимча қилишича, корхона балансида аллақачон учта кичик ГЭС мавжуд. Улар Шимолий Қозоғистон вилоятидаги Сергеевка гидроузелида, Қарағанда вилоятидаги Интумак сув омборида ва Хоргос дарёсидаги “Дўстлик” гидроузелида жойлашган.