- 2024-09-17
Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан ўлкага қайси давлат ватандошлари кўпроқ келиши маълум қилинди.
Хабарда айтилишича, ўлкамизга энг кўп Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россия ватандошлари кирмоқда.
Қўмитанинг маълумотлари бўйича, жорий йилнинг 1 январ-10 май ҳолатига кўра Қозоғистонга:
Ўзбекистондан - 1 598 656 киши;
Қирғизистондан - 1 015 553 киши;
Россиядан - 854 937 киши;
Тожикистондан - 332 177 киши;
Беларусдан - 47 342 киши;
Озарбайжондан - 30 550 киши;
Туркманистондан - 9 671 киши;
Украинадан - 9 018 киши;
Арманистондан - 5 194 киши;
Молдовадан - 3 059 киши меҳмонга келган.
2023 йилнинг мана шу вақт оралиғига таққослаганимизда Қозоғистонга кириш ўртача 6,5%га ошган. Хорижликларнинг сўзларига қараганда улар Қозоғистонга асосан транспорт воситасига хизмат кўрсатувчилар сифатида ёки транзит бўлиб киришмоқда.