- 2015-11-12
Оскар мукофоти совриндори режиссёр Стивен Спилберг фарзандларининг 80 метрлик яхтада бемалол югура олмаётганлигини айтиб, 91 метр узунлигидаги янги бир яхтага буюртма берди.
Дунёга машҳур режиссёр Стивен Спилберг 120 миллион фунт стерлинг (34 миллиард 800 миллион тенге) қийматидаги ва 80 метр узунликдаги супер люкс яхта “Seven Seas”ни “жуда кичик” деган баҳона билан сотувга қўйди.
Катта чўмилиш ҳовузи, кинотеатр, 12 нафар меҳмонни кутиш мумкин бўлган еттита люкс хона, вертолёт қўниш майдончаси, спорт зали ва спа салонлари жойлашган яхтадан сиқилган Спилберг “Фарзандларим бу яхтада бемалол югуриб ўйнай олишмаяпти. Улар учун ҳамма нарсани ҳозирлашга тайёрман” деб гапирди.
2013 йили аёли ва 7 нафар фарзанди билан бирга узоқ муддатли дунё бўйлаб сафарга чиқиб, Шанхайдан то Гавайигача машҳур филмларни суратга олган жойларни зиёрат қилишди. Спилберг бу саёҳатда фарзандлари роҳат бўла олишмаганлигини кўрганлигини билдирди. Мана шу сабабли яхта сотувга қўйилди. АҚШлик режиссёрнинг 160 миллион стерлинг (46 миллиард 400 миллион тенге)га сотиб оладиган яхтанинг узунлиги 91 метр бўлиши маълум қилинди.