Қозоғистон 19 давлат учун визасиз тартиб жорий қилди


  • 16 Сентябрь, 2015
  • 1245

Мамлакатда қулай инвестицион муҳит шакллантириш мақсадида Қозоғистон 19 давлат учун визасиз тартиб жорий қилди.

Австралия, Венгрия, Италия, Монако, Бельгия, Испания, Нидерландия, Норвегия, Швеция, Малайзия, БАА, Сингапур, Буюк Британия, АҚШ, Германия, Финляндия, Франция, Швейцария ва Япония инвесторлари Қозоғистон томонидан бир томонлама визасиз режим жорий қилинган имтиёзли мамлакатлар қаторига кирди. Ушбу мамлакат ватандошлари 2015 йил 16 июлдан 2017 йил 31 декабргача 15 кунгача бўлган муддатда визасиз Қозоғистон ҳудудида бўлишлари мумкин.

Махсус ҳужжатларсиз хорижликлар 15 кунгача Қозоғистон ҳудудида бўлишлари ёки транзит йўловчилик орқали ўтиши мумкин. Улар бу вақт ичида меҳнат ва миссионерлик фаолиятини юритишга ҳақлари йўқ. 


Бошқа мақолалар