Ўзбекистон халқ артисти Обид Юнусов вафот этди


  • 22 Сентябрь, 2015
  • 1695

Ўзбекистон халқ артисти Обид Юнусов душанба 21 сентябрь куни 81 ёшида вафот этди.

Обид Юнусов 1934 йили Тошкентда туғилган. 1956 йили Тошкент театр ва рассомчилик институтининг актёрлик факультетини тугатди. 1996 йилгача “Ҳамза” номидаги давлат академик драма театри (ҳозирги Ўзбек миллий академик драма театри)да фаолият кўрсатиб, 100 дан ортиқ роль ижро этди.

Обид Юнусов бундан ташқари, 30 дан ортиқ бадиий фильмда, радио ва телеспектаклларда, 1000 дан ортиқ фильмга овоз беришда иштирок этди.

1987 йили Обид Юнусовга “Ўзбекистон халқ артисти” унвони берилган эди. Аллоҳ раҳмат қилсин.


Бошқа мақолалар