Қозоғистон ва Ўзбекистон орасида “Ипак виза” даври


  • 25 Декабрь, 2018
  • 614

Қозоғистон билан Ўзбекистон Европадаги “Шенген” визасига ўхшаш “Ипак виза”ни (Silk Visa) февраль ойида татбиқ этишни бошлайди.

Ўзбекистон давлат туризм қўмитаси раис ўринбосари Улуғбек Қосимхўжаев журналистларга берган интервьюсида Шенген типли визанинг Ўрта Осиё версияси “Ипак виза”ни февраль ойидан бошлаб, татбиқ этишни режалаштирганликларини маълум қилди.

Бу татбиқдан мақсад Ўрта Осиёга сайёҳларни жалб қилиш эканлигини айтган Қосимхўжаев лойиҳанинг Қозоғистон ва Ўзбекистон тарафидан тасдиқлангани, энди фақат баъзи техник масалалар ҳал этилиши қолганлигини билдирди.

Қосимхўжаев бу визага Қирғизистон ва Тожикистон ҳам қизиқаётганлигини, Қозоғистон лойиҳага Озарбайжон ва Туркияни ҳам қўшишни режалаштираётганини айтди.


Бошқа мақолалар