- 2022-10-03
19 май кечаси Душанбе шаҳридан 15 км масофада жойлашган қамоқхонада ғалаён кўтарилиб, 3 нафар қўриқчи ўлдирилди. Ғалаён Ваҳдат шаҳридаги қаттиқ тартибдаги қамоқхонада юз берди. Колонияда жами 1500 нафар маҳбус сақланади.
Тожикистон юстиция вазирлиги матбуот хизмати хабарида “Юз берган тартибсизликларда ИШИД (Қозоғистонда тақиқланган) аъзолиги учун жазо муддатини ўтаётган 30 кишилик гуруҳ пичоқ ва бошқа ўткир нарсалар билан қуролланиб, уч қўриқчини гаровга олишди. Сўнгра ўзларини озод қилишини талаб этиб, уларни ўлдиришди” дейилди.
Ғалаёнчилар орасида ҳам 29 киши қурбон бўлди. Уларнинг кўпчилиги ғалаённи бостириш вақтида ўлдирилган бўлса ҳам, саккиз нафарини маҳбусларнинг ўзи ўлдиришди. Ҳозирги вақтда Ваҳдат шаҳридаги колонияда назорат ўрнатилган ва вазият барқарор.