Москва жоме масжиди очилиши


  • 23 Сентябрь, 2015
  • 1483

Москва жоме масжидининг очилиш тантаналарида Туркия президенти Эрдўғон, Фаластин президенти Маҳмуд Аббос, Россия президенти Путин ҳамда Чеченистон, Татаристон, Доғистон Ингушетия раҳбарлари иштирок этди.

Очилиш маросимидаги нутқида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон қуйидагиларни гапирди: “Бизларни бу тантанага таклиф қилганларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Турли ақида ва миллат вакилларининг бир ватанда тинч-тотув яшашига Россия жудаям чиройли намуна бўла олади. Бу тинчлик, бағрикенгликни кўриб мамнун бўлганимиз ҳолда, афсуски дунёнинг бошқа жойларида бундай эмаслигини кўрмоқдамиз. Исроилнинг Фаластинга татбиқ қилаётган сиёсати Масжиди Ақсодаги келишувлар билан муаммолар ортмоқда. Сурия ва Яманда урушдан қочган эмигрантларнинг Европа чегараларида вужудга келтирган тасвирлар ўйланишга мажбур қилади.”

Ҳаттот Ҳусайн Қутлу Москва жоме масжидининг ички декорацияси Усмоний саънати услубида Туркия тарафидан бажартирилганлигини билдирди. Масжиддаги хат ёзувларини ўзининг икки йиллик умри ва меҳнатини сарф қилиб ёзганлигини айтди.

Масжид бир вақтнинг ўзида 10 минг намозхонни ўз ичига сиғдира олади. Гумбазининг диаметри 46 метр ва иккита 78 метрлик минораси бор. Жоме масжидининг таъмирлаш ишларига 170 миллион доллар сарфланди.

Москва жоме масжиди 1904 йили қурилган бўлиб, ҳатто собиқ иттифоқ даврида ҳам ўз фаолиятини тўхтатмаган эди. 


Бошқа мақолалар