- 2016-04-04
Ислом ўлкаларининг кўрсатган ёрдамлари БМТнинг ёрдамидан 15 баробар кўп бўлди.
Малайзия халқаро университети ислом иқтисодиёти маркази директори профессор Мохаммед Аслам Ҳаниф “Ислом дунёсининг бир йилда кўрсатган ёрдамлари БМТнинг халқаро ёрдам пакетидан 15 баробар кўп” деди. 9-Халқаро исломия иқтисодиёти ва молия анжуманининг иккинчи кунининг очилишида нутқ сўзлаган Ҳаниф ислом дунёсининг ёрдамлашишга катта эътибор беришини маълум қилиб “Ислом дунёсининг бир йилда кўрсатган ёрдамлари БМТнинг халқаро ёрдам пакетидан 15 баробар кўп. Исломий хайрия жамғармалари ва закот муассаси бирга жуда катта бир молиявий ёрдам бера олади. Лекин афсуски бу ёрдамларнинг кўпи рўйхатдан ўтган эмас. Ислом дунёсида молиявий ёрдамларни тартибли олиб борилиши бутун тарафларга катта ҳисса қўшади” деб гапирди.