Яна бир рус миллиардери ўлди


  • 29 Декабрь, 2022
  • 163

Россия президенти Путиннинг Украина сиёсатини танқид қилган миллиардер Павел Антов Ҳиндистонда жойлашган меҳмонхонанинг олдида ўлик ҳолда топилди. Учинчи қаватдан қулаган рус миллиардерининг яшаётган меҳмонхонада айни ҳафтада дўсти Владимир Будановнинг ўлганлиги қайд этилди.

Россиялик сиёсатчи ва миллиардер Павел Антов 66 ёшга тўлишидан олдин Ҳиндистонда жойлашган меҳмонхонанинг учинчи қаватидан қулаб ҳаётдан кўз юмди. Россия президенти Владимир Путиннинг Украинага қарши ҳужумларини танқид қилган ва кейинроқ бу изоҳларини қайтариб олган Павел Антов Одиша штатидаги Раягада шаҳридаги меҳмонхона олдида қонга беланган ҳолда топилди. Россиянинг Калькутта консули Алексей Идамкин рус нашрларига берган интервьюда Антовнинг меҳмонхона деразасидан қулаб тушганлигини айтиб “Бутун маълумотларни полициядан оляпмиз ва терговни кузатиб боряпмиз” деди.

Антовнинг 61 ёшли дўсти Владимир Буданов ҳам ўтган ҳафта шу меҳмонхонада инфарктдан кейин жони узилганди. Бу ҳақда Идамкин 4 кишилик бир гуруҳнинг саёҳатда эканлигини билдириб “Ўтган пайшанба куни Владимир Буданов ўлди. Полиция бунинг инфаркт натижасида юз берганлигини билдирди. Шанба куни эса антов деразадан тушиб жон берди” деди. ҳиндистон нашрлари полициянинг Антовнинг дўстининг ўлимини кўтара олмай ўз жонига қасд қилган бўлиш эҳтимолини ҳам кўриб чиқаётганлигини ёзди.

Антов июнь ойида Россия ҳужумларида украиналик тинч аҳолининг жабр кўраётганини айтиб, ортидан “Рус террори” ифодасини ишлатганди. Рус ракеталари ҳужумига эътибор қаратиб “Бир қизча харобалар остидан чиқарилди. Отаси ҳалок бўлган. Онасини ҳам харобалар ичидан чиқаришга уринишмоқда. Тўғрисини айтадиган бўлсак, бунга террордан бошқа нарса дейиш қийин” деганди. Aнтов бу интервьюсидан кейин босим отсида қолганди ва сўзларини қайтариб олиб, узр сўраганди.


Бошқа мақолалар