- 2023-06-02
COVID-19 эпидемияси тарқалганидан кейин сўнгги етти ойда биринчи бор Хитойнинг Ухань шаҳрига халқаро самолёт рейси келиб қўнди.
Сеул-Ухань рейси бугун эрталаб Ухань халқаро аэропортига келиб қўнди.
Ухань Сеул шаҳри билан мунтазам рейсларни йўлга қўйгани ҳақида хабар берилмоқда. Ушбу рейс билан келган 60 нафар йўловчи 14 кунлик карантинда сақланиши учун махсус меҳмонхонага жойлаштирилган.
Ҳозирги вақтда Ухань халқаро аэропорти ўлка ичидаги йўналишлар бўйича 73 та рейсни йўлга қўйган. Ҳар куни 500 га яқин рейсни қабул қилиб, хизмат кўрсатмоқда. Кундалик йўловчилар оқими ўтган йилнинг шу вақтига нисбатан 90%ни ташкил этмоқда.