Куч намойиши


  • 2 Октябрь, 2015
  • 1508

Ўрта Шарқда ҳаммаёқ алғов-далғов бўлди. PKK қўлига қурол олди. Суудлар Яманга ҳужум қилди.

Эрон билан Саудия орасидаги зиддият кучайди. Сурия шундоқ ҳам тўс-тўполон... Катта давлатлар шу ерда, бунинг устига Россия ҳам бомба ёғдиришни бошлади. Кичкина бир ЕР парчаси учун бунча урушнинг маъноси нима?

Ким нима истайди? Сурия тупроклари шунчалик қийматли бўлса, нима учун 100 йиллардан бери ҳеч ким у ерга қўл урмади? Пул ва қуроллар қаерда эди? Ким қайси бирини назорат қилаётганди?

Ва энг аҳамиятлиси қаерга қараб кетаяпмиз?

Маркус Голдман Германиядан АҚШга кўчиб ўтганидан кейин “GOLDMAN SACKS”ни қурди. ПУЛ билан шуғулланарди. Ўзи каби НЕМИСга куёв бўлган Ротшильдлар билан яқин дўст эди. “Goldman Sachs”нинг  “SACHS” атамаси куёви Сэмюэл Саксдан келиб чиққанди. Оила “Lehman Brothers”нинг муҳим ўйинчиси Филип Леман билан ҳам жуда яқин дўст эди. Яъни бир нечта оила ПУЛНИНГ назорати учун Европани қўлга олгандан кейин Америкага кўз тикишганди... фақатгина бу билан чекланиб қолишмаганди. Бунга яна қайтамиз...

Англия иккинчи жаҳон урушигача дунёнинг энг катта кучи эди... Марказ Лондон эди. Дунёни бошқарадиган ақл шу ерда эди.

Кўзлаган ўлкаларини, ерларни ўзлари бошқарадиган ТАШКИЛОТЛАРИ БИЛАН назорат қилишарди. Масалан Туркияда 78 миллион аҳоли яшаса, ҳамма билан қизиқишмасди, аҳолини назорат қиладиган механизмларни қўлга олишарди. Бу баъзан ҳарбийлар, баъзан жамоат бошчилари, баъзан фуқаролик ташкилотлари, баъзан бизнесменлар, баъзан санъаткорлар, баъзан эса сиёсатчилар бўларди. Кимни назоратга оладиган бўлишса, қатъиян бир ИДЕОЛОГИЯдан фойдаланишарди. Инсонлар бу идеология ортидан чопиб юриб, аслида Лондонга хизмат қилаётганликларини билишмасди. Буни кўришга имкон ҳам берилмасди.

Агар диндан фойдаланадиган бўлишса, буни охиригача олиб боришарди. Мақсадлари учун бир-иккита одамни олдинга чиқариб фойдаланар, шу тариқа миллионлаб кишиларни бошқаришарди. Табиийки, халқ буни кўра олмасди!

Америка эса давлат тизимини бошқача тузди. Узоқ бўлишига қарамай УСМОНИЙ ДАВЛАТИ моделини танлади. Асос солинди ва ривожланди. Усмоний давлатида қандай арман, яҳудий, араб, славян ДАВЛАТ ОДАМЛАРИ бўлса, Америка хам худди шуни қилди. МАҲОРАТ ВА ҚОБИЛИЯТИ бўлганни лавозимга қўйди. Лойиқ бўлганларни кўтарди. Усмоний давлатининг қандай қулаганлигини яхши билганликлари учун уларнинг чорасиз қолган заиф нукталарига аҳамият берди.

Инглизлар Усмонийларнинг бошқарув тизимларига сизиб кириб, ичкаридан йиқитишди.

Америка бунинг олдини олиш учун ДОЛЛАРни чиқаришди. Инглизлардек ТАШКИЛОТ қурадиган кучлари ва жамғармаси йўқ эди.

Лекин ПУЛ билан бориб, ўз тизимларини қуришарди. Атом бомбасини ташлаган Японияга қилганлари каби... Аввал калтаклашади, сўнгра ортидан бориб МОЛИЯВИЙ ТИЗИМни амалга оширишарди. Японларнинг ақидасига аралашмасди, давлат ичига сизиб кирмасди.

Японлар меҳнат қилиб, ҚЎШИМЧА ПУЛ топар, улар эса Америка банкларининг йўлини тутишарди. Яъни японлар аслида америкаликларнинг ҳузури учун меҳнат қилишарди. Худди хитойликлар ва араблардек...

Хусусан ҚЎШИМЧА ПУЛЛАР қатъий равишда Американинг назоратида сарфланарди. Масалан, ҳеч бир АРАБ ЛИДЕР бунга ўзи қарор бера олмасди. Ироқ-Эрон уруши ёки афғон мужоҳидларининг руслар билан уруши мана шу пуллар билан молиялаштирилди. Ал Қоида каби  кўплаб жуда муҳим разведка операциялари мана шу пуллар оркали юритиларди... Америка инглизларнинг аксига янги бир модел қурди ва ҳукмронликни қўлга олди. Ва буни улардан тортиб оладиган ягона кучнинг Англия эканлигини билишади.

Бунинг учун инглизлар яна ташкилот қуриш ишларини бошлади. Буни ер юзидаги энг яхши биладиган АҚЛ сифатида ўз заиф томонларини кашф этишди. Америка моделини кузатиб “Қандай қилиб яна аввалги кучимизни қайтарамиз?” деб тортишишди.

Бунинг йўли ПУЛ орқали эканлигини тушунишди. Шу сабабли Америкада тўпланаётган ҚЎШИМЧА ПУЛЛАРНИ, яъни Хитой, Япония ва арабларнинг пулларидан фойдаланиш йўлига ўтишди.

Ким орқали? 1800 йилларнинг ўрталарида АҚШга кўчган ОИЛАЛАР ОРҚАЛИ... махфий ташкилотларни ПУЛНИНГ КУЧИ билан бирлаштирдилар. Давлатларнинг ичига сизиб кириш қобилиятларини энди ПУЛ орқали амалга оширишларини кўрсатишаётганди.

Елцин даврида Россияни бутунлай қўлга олишди. Америка аралашди. Давлат бошига Путинни олиб келди. Қўлдан чиқарилганлар қайтариб олинди. СОВЕТЛАРнинг кетиши режим алмашиши эмасди. Америка-Россия орасидаги ҚУРОЛЛАНИШга асосланган тизимнинг ўрнига ПУЛНИНГ келиши эди. Америкада кучайган, Европада шундоқ ҳам кучли бўлган тизим Россияни ҳам қўлга олганди. Путинни дастаклаган Америка мувозанат қурди. ПУЛНИНГ қўлдан кетишини илк бор шу ерда тушуниб етди. Пул билан бошқаришнинг аввалгидек осон бўлмаслигини тушунди. Янги бир нарса қилиш учун қадам ташлаш арафасида эди.

Такрор АҚШ-Россия мунозарасига қайтилди. Украина ёки Сурия тортишуви бир ШОУ эди холос. Вазиятни таранглаштираётган нарса ҚУТБЛАРНИНГ ўртага чиқиши эди. Бу нарса ЎРТА ШАРҚДА ҳам бўлиши керак эди. Шундай ҳам бўлди. Бир куни қарасак, ИШИД қаршимизда!

Бу икки иттифоқ ҚЎШИМЧА ПУЛЛАРНИ назоратда тутиш учун ишга киришди. Масалан, НЕФТЬ нархларини туширди. Арабларнинг чўнтагидаги пулни камайтирди. “Volkswagen”га  тутун чиқаргичларидан кириб, немисларнинг энг муҳим жойига зарба берди. Хитойда ўтган ой БИРЖАДА чигиртка тўдаси бор эди. Ажабмас, бир неча кундан кейин Хитой сотган моллар “ЗАҲАРЛИ” деган иддао жанжал чиқса. Ва бу заҳарларни ҳам амин бўлингки, АҚШлик икки тадқиқотчи-талаба топади. Британия қироличаси рамзий куч каби кўринса ҳам у ва атрофидаги АҚЛ ҳеч енгилмади. Зарба емади, чеккага отилмади. Фақатгина ортга чекинди. Ва бу ақлни менсинмаслик мумкин эмасди. Америкаликлар буни билишарди. Лекин бизлар бу икки ўлка бир тилда гапиргани учун уларни ДЎСТ деб билардик. Масалан, Сорос америкалик эди, лекин инглиз эди. Худди Россиядан Лондонга қочган олигархлардек...

Усмоний давлати ҳам, Америка ҳам турли ирқлардан фойдаланиб ривожланди. Туркиянинг ҳозирги роли ҳам шу! Лекин атеист куртларнинг HDP партияси бунга қарши чиқмоқда. PKK буни истамаяпти. Ҳолбуки ПУЛНИНГ ўрнига АҚШ-Россия қуролни қўйди. Бунга қарши чиқадиганлар йўқ бўлиб кетади.

HDP Европанинг тилига кириб, бунга қарши чиқмоқда. Туркиянинг ичидаги бирлашишга тўсиқ бўлмоқчи. Инглиз тизимининг АМЕРИКАдан қасдини олабилиши учун БАРОНЛАРГА ва Туркияга эҳтиёжи бор. Чунки Туркия дегани - ИСЛОМ дегани.

Бутун жанжал дунёни ким бошқариши борасида... Англия биздан фақат фигурантлик қилишимизни истамоқда. АҚШ-Россия эса буюк императорлик ваъда қилмоқда.

Аввал Америка, сўнгра Россия СУРИЯга кирди. Рус самолётларини ким уриб туширганлиги муҳим эмас. КУЧ КЎРСАТАЁТГАНЛАРНИНГ  адреси маълум. Давлатлар ва қуроллар тилга кирган даврга кирдик. АҚШ-Россия иттифоқига қарши ташкил қилинган КРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ёки БИРЖАНИНГ иқтисодиётда ҳеч кандай огирлиги йўқ.

БИРЖА қулайдиган бўлса, ишлаб чиқариш йўқоладими? Ҳечам алоқаси йўқ. Компьютерларга ёзилган КЎП НОЛЛАР билан, яъни хаёлий пул билан дунёни бошқаришни истаганлар шу онда Сурияда бомбаланмоқда. “Volkswagen”га зарба берилди, Хитой ер билан яксон бўлди, Швейцарияда “Glencore PLS” ҳам турткиланмоқда, “Shell” ҳам бурчакка тиқилди.

Яъни хар бир гурух маҳаллий ўлчовда кичик ўйинчилар эмас. Дунёнинг мувозанатини ўзгартириш учун саҳнага чиқишган. Ҳеч ким тасодифан қадам ташламасди, ташлай ҳам олмасди.


Бошқа мақолалар