Руҳлар олами


  • 2 Октябрь, 2015
  • 2052

Руслар Сурияда расман урушга киришди. Уч кун аввал “Рус самолётлари ва танклари ИШИДга эмас, Озод Сурия армиясига қарши отланди” деб ёзгандим.

Руслар илк ҳужумларни Асад билан курашаётган Озод Сурия армиясига қилди. Икки йилдан бери бу борада кўп маротаба гапирдим.

Обама-Путин уруши деган нарса йўқ. Аксинча Обама-Путин иттифоқи қурилди, одим-одим бирга илгарилаш режаси тузилди.

Ҳа, Украинада тарафдор бўлган ва Қримни ишғол этган Россиянинг бугун ҒАРБ билан келишмовчилиги бор. Лекин бу жанжал АҚШ билан эмас.

Москва Европага қарши курашмоқда. Йиллардир Ўрта Шарқни мустамлака қилиб келган Европа билан курашаётган иккинчи тараф эса Америка.

Доллар ҳукмронлиги учун еврога уруш очган Вашингтон Европа устида операциялар ўтказмоқда, кризислар чиқармоқда, дунёнинг энг машҳур автомобиль ширкатларини банкрот қилмоқда. Украинанинг тинчини бузган ва Россия тарафдори бўлган ҳокимиятни қулатган куч Европа иттифоқи ва унинг лидери Германиядир. Европа энди Россия ва АҚШнинг нишонига айланди. Номи эълон қилинмаган умумий душмани ҳолига келди. Бу эса расман эълон қилинмаган бир иттифоқ қуришга олиб келди. Бунинг изларини ҳозир Сурияда кўряпмиз. АҚШ ташқи ишлари вазири Керри “Россия билан Сурия борасидаги асосий тамойилларда келишиб олдик” деган баёнотни бекорга эълон қилмади. Шунинг учун бугун иккинчи жаҳон урушида гувоҳ бўлган ҳодисаларни кузатмоқдамиз. 1940 йилларда Европанинг деярли ҳамма жойи бугунги Сурия каби ер билан битта бўлиб, миллионлаб инсонлар ўлганди. ҳамма жой харобага айлангач, АҚШ ғарбдан, Россия шарқдан бир ёқадан бош чиқариб, Европага киришди. БЕРЛИН ДЕВОРИНИ кўтариб, қитъани бўлиб олишди. Бугун эса Сурияда янги бўлиб олиш ва янги БЕРЛИН ДЕВОРИ қурилиши учун Обама-Путин келишувига гувоҳ бўлмоқдамиз. Уруш шундай нуқтага келдики, миллионлаб инсонлар ватанларидан айрилди. Миллионлаб эмигрант Европа чегараларига келишди. “BBC” кеча чегарадан қувилган эмигрантларнинг репортажини эълон қилиб “Қуруқликдан қувилдим, лекин денгиз орқали барибир Европага бораман” деган интервьюларини кўрсатди. Америка ёки Россияга сузиб бора олмайди. Бугун Суриядаги ички уруш энг кўп Европанинг бошига бало бўлди. АҚШ ва Россия Ўрта Шарққа кириш эшиги бўлган Суриядан бошлаб, Европани минтақадан тозалашга тайёрланмоқда. “Идеаллар учун ўлмоқдаман, ИШИД билан урушмоқдаман” деб жон берганлар аслида АҚШ-Россия иттифоқининг Европа билан бўлган урушида жон берганлигини фақатгина руҳлар оламидагина хабардор бўлмоқда. Айни шаклда “Жаннатга кираман” деб ИШИД сафида калла кесаётганда бир бомба билан нариги дунёга отланган террорист учун ҳам худди шундай.

У ҳам Вашингтон-Москва иттифоқи билан Европа орасидаги уруш қурбони бўлганини тупроқ остига кирганида тушунади. Қаранг Туркия бир неча йилдан бери Суриядаги урушдан қочганлар учун хавфсиз ўлка истамоқда. Бугун Германия бош вазири Меркел чиқиб “Туркия PKK билан урушни тўхтатмагунича хавфсиз минтақа қурилмайди” демоқда. Хўп шундай ҳам бўлсин, PKK билан урушни истамаган Германия нима учун Қандилга Гамбургда ишлаб чиқарилган юзлаб зирҳ тешувчи ва вертолёт уриб туширувчи ракеталарни юбормоқда? Туркияга Берлиндан туриб “Қуролни ташланг!” деб чақирганлар PKKга турк аскарларини ўлдириш учун қурол тарқатмоқда. Чунки PKKни АҚШ Сурияда қора тупроққа кўмиладиган ҚУРУҚЛИК АРМИЯСИ сифатида фойдаланмоқда.

Европа ҳам айни PKKни Туркияга қарши фойдаланиб, ўлимга юбормоқда. Суриянинг қўлдан бой берилганлигини, натижада минтақадаги манфаатлари бурнидан чиқаётганлигини курмокда. 

Бугун АҚШ ва Россия Европани Ўрта Шарқ орқали ишғол этмоқда. Террорист сифатида фойдалангандан кейин руҳлар оламига равона бўлганлар эса ҳалигача кетмоқда. 


Бошқа мақолалар