- 2022-10-25
Ҳиндистонда яшовчи бир киши уни чақиб олган илонни икки марта тишлаб ўлдирди. Касалхонага етказилган одамга заҳарга қарши дармон берилди.
Бу қизиқ воқеа ўтган ҳафта рўй берди. Ҳиндистоннинг Биҳар штатидаги Навада шаҳри яқинларида ўрмонли бир қишлоқда ишлаётган 35 ёшли темир йўл ишчиси Сантош Лоҳар бироз дам олиш учун танаффус қилади. Энди ётиб дам олмоқчи бўлганида заҳарли илон унга ташланиб қолади ва чақиб олади. Нима қилишини билмай қолган Лоҳар ҳам илонни ушлаб олиб уни икки марта тишлаб, илонни ўлдиради.
Ҳиндистоннинг баъзи жойларида илонни тишлаш билан чаққанида ўтган заҳарни ўзига қайтариш мумкин деган янглиш иримлари бор. “India Today”га интервью берган Лоҳар “Қишлоғимизда бир илон сизни чақадиган бўлса, заҳарини йўқ қилиш учун илонни икки марта тишлашингиз керак, деган ақидага қаттиқ ишонишади” деди.
Илон чаққанидан кейин Лоҳар ҳамкасблари томонидан дарров касалхонага етказилди. Бир кеча касалхонада тунаган Лоҳарнинг аҳволи жуда яхши. Унга заҳарга қарши дармон бериб, эртасига касалхонадан жавоб берилди. Чаққан илоннинг тури эса ҳалигача аниқланмади.
Ҳиндистонда кўпи заҳарли бўлган жуда кўп илон турлари мавжуд. Ўлканинг энг таҳликали илонларидан баъзилари ҳинд кобраси (кўзойнакли илон), оддий крайт, рассел қора илони ва чарх илон ҳисобланади.
Бу тўрт тур кучли заҳарлари ва сабаб бўлган жароҳатлари туфайли баъзан “кучли тўртлик” деб ҳам аталади. Ҳиндистонда бундан ташқари заҳарли қирол кобра ва бантли крайт ҳам учрайди.