Маск ва Цукербергнинг тортишуви


  • 26 Июль, 2017
  • 919

Технология оламининг муҳим исмларидан Илон Маск ва Марк Цукерберг “Twitter” орқали сунъий интеллект борасида тортишувни бошлашди.

Ўз соҳасида муҳим нуфузга эга бу икки шахс турли изоҳлари билан авж олган тортишувлари билан кун тартибидан тушмаяпти. Бир тарафда “Tesla” ва “SpaceX”нинг ижрочи директори Илон Маск иккинчи тарафда ижтимоий тармоқ гиганти “Facebook”нинг асосчиси Марк Цукерберг.

Тортишувнинг мавзуси эса сўнгги пайтларда тез-тез тилга олинаётган сунъий интеллект ва унинг жамиятга таъсири.

“Tesla”нинг асосчиси ва ижрочи директори Илон Маск ўтган кунларда сунъий интеллект ишлаб чиқишдаги ривожлардан хавотирда эканлигини билдирганди.

Маск бу изоҳида АҚШда сунъий интеллектни чекланган доирада тутиб турувчи қонунлар чиқарилишини таъкидлаб, акс ҳолда инсоният келажаги учун жиддий хавф туғдиришини айтганди.

Бу ёзувидан кейин ижтимоий тармоқда баҳс авжига чиқди.

“Facebook”нинг асосчиси Маскнинг интервьюсини ўқиганлигини ва замонавий технологияларга нисбатан қўрқув ҳис этилишидан чарчаганлигини сўзлади.

Цукерберг бу интервьюсида шундай деди: “Сунъий интеллект қарашларим аниқ: Ижобий. Ёмон оқибатларини ўйлайдиганларни тушунмайман.”

Маск эса Цукербергнинг бу чиқишига шахсий “Twitter” аккаунтидан “Марк билан бу ҳақида аввалроқ гаплашгандим. Бу ҳақидаги қарашлари жуда чекланган” деди. 


Бошқа мақолалар