Дунё футболида инқироз


  • 9 Октябрь, 2015
  • 1178

Дунё футболининг икки бошлиғи лавозимдан четлатилди. FIFA президенти билан UEFA президенти 90 кун давомида ҳеч бир футбол тадбирида қатнашмайди. FIFAнинг собиқ вице-президенти Монджун ҳам 6 йилга футболдан четлатилди.

FIFA этика қўмитаси Блаттер ва Платинининг президентлигини вақтинча тўхтатиб қўйди.

FIFAда юз берган коррупция жанжалидан кейин дунё футболини бошқараётган икки шахс лавозимларидан четлатилди. FIFA этика қўмитаси FIFA президенти Зепп Блаттернинг 90 кунга фаолияти тўхтатиб қўйилганлигини расман эълон қилиб, айни татбиқ UEFA президенти Мишел Платини ва FIFA бош котиби Жером Валькега ҳам жорий этилганини билдирди. FIFA этика қўмитаси лозим топилганда 90 кунлик четлатиш яна 45 кунга узайтирилишини билдирди. Бундан ташқари FIFA собиқ вице-президенти Монджун 6 йилга футболдан четлатилди ва 100 минг Швейцария франки жаримасига тортилди. Буларнинг ортидан FIFA ижро қўмитаси раиси ўринбосари Исса Хаяту вақтинча президент вазифасини бажариб туриш учун тайинланди. АҚШда очилган коррупция даъвоси қамровида FIFAнинг юқори мансабли амалдорлари пора олганлиги ва “пул ювиш” айблари билан 27 майда ҳибсга олинганди. Блаттернинг 29 майда бешинчи марта FIFA президентлигига сайланиши эса жамоатчиликда норозилик уйғотганди. Швейцария прокуратураси ҳам ўтган кунларда Блаттер устидан “ўз вазифасига совуққонлик билан қараганлиги” ва “суистеъмол” каби айбловлар билан тергов бошлаб, уни сўроққа чақирган ҳамда офисида тинтув ўтказган.

FIFA этика қўмитаси тарафидан вазифасидан 90 кунга четлатилган ва коррупция терговида биринчи рақамли гумондорга айланган Зепп Блаттер “Twitter” аккаунтидаги “FIFA президенти” иборасини олиб ташлади. Коррупция иддаоларига қарама-қарши қолган ва FIFAдаги келажаги номаълум бўлган Блаттер бу ҳаракати билан президентликдан воз кечиши мумкинлигини маълум қилди.

UEFA берган баёнотида UEFA ижро қўмитасининг Платини тарафида эканлигини ва вақтинча президент тайинлашга ҳожат йўқлигини билдирди. UEFA ижро қўмитасининг 15 октябрда навбатдан ташқари мажлис ўтказиши билдирилиб, FIFA этика қўмитаси қарорини апеллацияга топшириб, номини оқламоқчи бўлган Мишел Платинига ишонишини маълум қилди.

Ёзма интервью берган Платини шуларни сўзлади: “Мен ҳақимдаги асли бўлмаган нарсаларга асосланиб қилинган иддаоларни қабул қилмайман. Адолатсизлик туйғуси ва интиқом орзусида менга чиқишмоқда. Мен ўзимни адлия ташкилотлари ёрдамида ҳимоя қиламан.”

Блаттер билан Платинига берилган жазолар акс-садо бериб, FIFA собиқ вице-президенти Монджун Блаттер ҳақида “бомба” маълумотлар берди: “Терговда бу жиноятлар бир мафия ташкилоти шаклида ишлангани билдирилмоқда. Менимча мафия таъбири жуда енгил қилиб айтилган. Яунки мафия ҳам пора жиноятини бунчалик очиқдан-очиқ ва сурбетларча ишламайди. Бошқарув қўмитаси йиғилишида Блаттердан ўзига оид маош маълумотларини сўрадим, аммо рад этди. Ташкилотнинг маблағини ўз ҳисобига ўтказиб оларди. Мен ҳам Блаттерни судга бераман.”


Бошқа мақолалар