Бекхэм кўзёшлари билан видолашди


  • 20 Май, 2013
  • 1128

“Paris Saint-Germain” Дэвид Бекхэм карьерасининг сўнгги матчида Брест жамоасини 3-1 ҳисоб билан мағлубиятга учратди. Бекхэм 82-дақиқада ўйиндан чиқаркан кўзёшларини тутиб туролмади.

Карло Анчелотти раҳбарлигида 2012-13 йилги мавсумни чемпион сифатида тугатишни аниқ қилиб қўйган “Paris Saint-Germain” жамоаси катта футбол фаолиятини Брест билан ўтказиладиган матчдан кейин тугатишини маълум қилган Дэвид Бекхэм билан хайрлашди. Инглиз афсонасининг капитанлик боғи билан чиққан учрашувида ПСЖнинг илк голини 5-дақиқада Ибрагимович киритди. 31-дақиқада Бекхэм асистентлигида Блез Матюиди фарқни ошириб, 36-дақиқада Ибрагимович ҳисобни 3-0га етказди.

Буларга жавобан Брест 81-дақиқада ягона гол билан жавоб берди.

Матчнинг 82-дақиқасида ўз ўрнини Лавеззига бўшатиб берган Бекхэм майдон четига чиқаётиб кўз ёшларини тутиб туролмади.


Бошқа мақолалар