Евро-2016 да иштирок этадиган жамоалар


  • 14 Октябрь, 2015
  • 1120

2016 йили Францияда ўтказиладиган навбатдаги футбол бўйича Европа чемпионатида иштирок этадиган 20 та терма жамоа номи аниқланди. 13 октябрь куни Европа чемпионатининг саралаш ўйинларининг гуруҳ босқичи якунланди.

Булар: Франция, Албания, Австрия, Бельгия, Чехия, Англия, Германия, Исландия, Италия, Шимолий Ирландия, Польша, Португалия, Руминия, Россия, Испания, Словакия, Швейцария, Уэльс, Хорватия ва учинчи ўринни эгаллаган жамоалар ичида юқори кўрсаткичга эга бўлган Туркия терма жамоаларидир. Шунингдек, яна тўртта жамоа номи плей-офф ўйинлари орқали аниқланади.

Саралаш босқичида ўз гуруҳларида учинчи ўринни қўлга киритган терма жамоалар плей-офф ўйинида ўзаро куч синашади. Украина, Дания, Швеция, Ирландия, Словения, Босния ва Герцеговина, Норвегия ва Венгрия жамоалари қолган тўртта ўрин учун баҳсларга киришади.


Бошқа мақолалар