Футбол афсонаси Марадона ҳаётдан кўз юмди


  • 26 Ноябрь, 2020
  • 151

Аргентиналик афсона футболчи Диего Армандо Марадона 60 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Аргентина футбол федерацияси “Twitter” орқали футболчининг ўлимини тасдиқлади.

Марадона ноябрь ойи бошида миясидан амалиёт ўтказиб, 8 кундан кейин уйига жавоб берилганди.

Аргентина нашрларида тарқалган хабарга кўра, Марадонанинг аутопсия натижаларида футболчи ухлаётганида хроник юрак етишмовчилигига  боис оламдан ўтганлиги айтилган.

Дунёга машҳур футболчи кеча эрталаб хонасидан чиқмаганидан кейин психологи ва психиатри хонасига кирган. Унда ҳаёт аломатлари сезилмагач, ҳамшираси психологи тарафидан амалга оширилган юрак массажи ҳам уни ҳаётга қайтара олмаган.

Аргентина президенти Альберто Фернандез Марадонанинг ўлими сабабли ўлкада 3 кун миллий мотам эълон қилди.


Бошқа мақолалар