- 2021-07-28
УЕФА Европа суперкубоги учун матч регламентига муҳим ўзгартириш киритмоқда.
Суперкубок учрашувида матч дуранг натижа қайд этилса, қўшимча вақт берилиши бекор қилиниб, 90 дақиқадан кейин дарҳол пенальтилар сериясига ўтилади. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” хабар бермоқда.
Грециянинг Пирей шаҳрида ўтказиладиган бу йилги суперкубок учрашуви Англиянинг “Манчестер сити” ва Испаниянинг “Севилья” жамоалари орасида бўлиб ўтади. 2022/23 мавсумида ушбу икки жамоа мос ҳолда Чемпионлар лигаси ва Еропа лигаси ғолибига айланган эди.
Ўтган йили Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоаси суперкубок матчида Германиянинг “Айнтрахт” жамоасини 2:0 ҳисобда мағлуб қилиб, ғолибликка эришган эди.