Евро-2016 турнири учун қуръа ташланди


  • 14 Декабрь, 2015
  • 1076

12 декабрь куни Париж шаҳрида 2016 йилги Европа чемпионатининг 10 июндан 10 июлгача бўлиб ўтадиган якуний финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа ташлаш маросимида Рууд Гуллит (Голландия), Биксент Лизаразю (Франция), Оливер Бирхофф (Германия), Ангелос Харистеас (Греция), Антонин Паненка (Чехия), Давид Трезеге (Франция) ва Висенте дель Боске (Испания) каби машҳурлар қатнашишди.

Маросимда 24та терма жамоа олтита гуруҳга бўлинди. 1/8 финалга гуруҳида биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган терма жамоалар ҳамда учинчи ўринни қўлга киритган ва гуруҳларида энг яхши кўрсаткичга эга бўлган тўртта жамоа чиқади.

Евро-2016 нинг очилиш матчида Франция терма жамоаси Руминия терма жамоаси билан учрашади. Матч 2016 йил 10 июнь куни Парижда бўлиб ўтади.

Илк бор финал босқичида 24 та жамоа иштирок этади. Авваллари 16 та терма жамоа қатнашарди. Ўйинларни Франциянинг 10та шаҳри қабул қилади: Бордо, Ланс, Лилль, Лион, Марсель, Тулуза, Сент-Этьен, Ницца, Париж ва Сен-Дени.

Қуръа натижалари қуйидагича бўлди:

"A" гуруҳи:

1. Франция, 2. Руминия, 3. Албания, 4. Швейцария.

"B" гуруҳи:

1. Англия, 2. Россия, 3. Уэльс, 4. Словакия.

"C" гуруҳи:

1. Германия, 2. Украина, 3. Польша, 4. Шимолий Ирландия.

"D" гуруҳи:

1. Испания, 2. Чехия, 3. Туркия, 4. Хорватия.

"E" гуруҳи:

1. Бельгия, 2. Италия, 3. Ирландия, 4. Швеция.

"F" гуруҳи:

1. Португалия, 2. Исландия, 3. Австрия, 4. Венгрия.


Бошқа мақолалар