Nexia ва Gentra Қозоғистонда энг бозори чаққон автомобиллар ўнталигида


  • 24 Октябрь, 2015
  • 1338

Қозоғистон автомобиль бозорида Hyundai Elantra энг кўп сотилган автомобиллар ўнлигидаги ўрнини Nexia ва Gentraга бўшатиб берди.

Қозоғистон автобизнес ассоциациясининг хабарига кўра, сотилган янги автомобиллар сони Қозоғистонда сентябр ойида 25%га ошиб, 8316 донани ташкил қилди.

Биринчи ўринда LADA Priora, одатда у бешинчи ўринда бўлар эди, иккинчи ўринда Hyundai Accent, учинчи ўринда Volkswagen Polo Sedan, тўртинчи Kia Rio, кейин Renault Duster ва Logan, LADA Largus, LADA Granta ва Nexia, Gentra.

Қозоғистонда ишлаб чиқарилган автомобилларга келсак, сентябр ойида уларнинг барчаси энг оммавий автомобиллар қаторидан сиқиб чиқарилди. 

Ассоциация тарқатган пресс-релизга қараганда, мамлакат иқтисодидаги мураккабликлар ва нархлар ошишига қарамасдан, сотилган автомобиллар сони август ойига қараганда ошди.


Бошқа мақолалар