Ўзбек-қирғиз чегарасида тўқнашув


  • 14 Май, 2021
  • 349

Ўзбек-қирғиз чегарасида қўшни қишлоқ вакилларидан икки киши муштлашди. Киштут туманининг Ай айил қишлоғи ва Сўх туманининг Чашма қишлоғида яшовчи икки киши орасида келишмовчилик юз бериб, иш муштлашувгача бориб етган. Ҳодисадан кейин чегарада иккала қишлоқ аҳолиси тўпланган.

Воқеа жойига етиб келган тартибни сақлаш ходимлари ва маҳаллий ҳокимият вакиллари тўпланганлар орасида тушунтириш ишлари олиб боришди. Шундан кейин оломон тарқалиб, муштлашганлар бир-бири билан ярашиб олди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойи охирида Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида тўқнашув юзага келганди. Ушбу тўқнашувда икки давлатдан жами 46 киши ҳалок бўлганди. Қурбонлар орасида ёш болалар, тинч аҳоли ва ҳарбийлар бўлганди. Кейинроқ икки ўлка президентлари сулҳ тузиб, тинчликка келишиб олишганди. 


Бошқа мақолалар