Исроил ваҳимада


  • 27 Октябрь, 2015
  • 1199

Террорист давлат Исроил Масжиди Ақсога кириш учун татбиқ этилган 40 ёшлик чекловни олиб ташлашга мажбур бўлди. Исроил полицияси энди жума намозини ўқишни истаган фаластинликларга ёш чеклови қўйилмаслигини эълон қилди.

Сўнгги даврда Исроилга кучайиб бораётган норозиликларни камайтириш учун ушбу иш амалга оширилганлиги маълум қилинди. Ёш чеклови олиб ташланиши сабабли Ҳарами Шарифда тахминан 25 минг киши жума намозини ўқиганлиги қайд этилди. Мана шу ҳолат Исроилда катта ваҳимага сабаб бўлди. Кўплаб исроилликлар тумонат одам туфайли безовта бўлганлигини айтишди. 


Бошқа мақолалар