- 2023-05-29
Жанубий Африка республикасида (ЖАР) энергоресурларнинг нархи ошиши ва яшаш даражаси тушиб кетганлиги боис оммавий тартибсизликлар бошланди.
Маҳаллий аҳоли асосий хизматларнинг қимматлигидан норози бўлиб, йўлларни ёнаётган шиналар билан тўсиб қўйган. Тембис шаҳридаги ҳокимият биносига ўт қўйилган.
Ҳукумат полиция билан тўқнашув вақтида икки киши ҳалок бўлганини хабар берди. Кейинроқ мудофаа вазирлиги ёниб кетган бино киришида яна икки кишининг жасади топилганини маълум қилди. Натижада қурбонлар сони 4 тага етди.
Шуни таъкидлаш керакки, Жанубий Африка дунёда ишсизлик ва жиноят энг кўп содир қилинадиган ўлкалардан бири. Сўнгги ойларда электр энергияси узилиши тобора ортмоқда.
Аввалроқ ЖАР президенти Сирил Рамафосни одам ўғирлаш ва ўғирланган маблағларни яширишда айблашган эди.