Американинг ҳақиқий кашфиётчилари


  • 19 Ноябрь, 2014
  • 1249

Фақатгина турк тарихчиси доктор Фуат Сезгин эмас, америкалик профессор Барри Фелл ҳам Американи мусулмонлар кашф этганини айтмоқда.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг “Американи Колумб эмас, мусулмонлар кашф этган” деган сўзлари сиёсатнинг кун тартибидан ўрин олди. Мухолифатчилар ҳовлиқиб, бу нутқни кулгули ва ўринсиз деб баҳолашди. Испанлар эса “Исбот қилинг” дейишди. Ҳолбуки, бу ҳақиқат маҳаллий ва хорижлик бир неча олимлар тарафидан айтилди. Булардан бири дунёга машҳур турк профессори Фуат Сезгиндир. Ҳозиргача Германиянинг Франкфурт шаҳрида яшаётган ва Гёте университети араб ва ислом тарихи институти ректори вазифасида ишлаётган Сезгин инсонларга нотўғри хабарлар берилганлигини айтди.

Профессор Сезгин берган интервьюсида шундай деди: “Ислом географияси устида 26 йил изланишлар олиб бордим. Американи Колумбдан аввал мусулмонлар кашф этганини ёздим. Мусулмонларнинг Америкага кириб борганига 100% ишонаман. Ҳатто мусулмонлар бир неча юз йил Американинг харитасини тузиш учун ҳаракат қилишди. Шу кунда ишлатилаётган Африка, Осиё ва Европага алоқадор хариталар дастлаб мусулмонлар тарафидан ишлаб чиқилган. Васко да Гамма ҳам мусулмонларга тегишли хариталар ёрдамида Ҳиндистонга етиб борди.”

Фақатгина профессор Сезгиннинг эмас, профессор Барри Фелл ва профессор Брент Кеннедидек америкалик фан одамларининг ҳам шунга ўхшаш қарашлари бор. “Тарих ва фикр” журнали 2005 йил ноябрь ойидаги сонида Американинг мусулмонлар тарафидан кашф этилганини бош мавзу қилиб қўйганди. Тадқиқотчи Угур Йилдирим мақоласида шу жумлалар жой олганди: Мусулмонлар ўргатди. Америка қитъасини нотоўғри равишда Колумбнинг кашф қилгани айтилиб келди. Ҳолбуки Колумбнинг ўғли буни отаси Генуядан келган мусулмонлардан ўрганганлигини нақл қилганди.

Профессор Брент Кеннеди боболарининг инглиз ва ирланд бўлганини гумон қиларди. Талассемия хасталигига учрагач шубҳаланди ва илдизларининг Ливандан Туркияга ва Шарқий Африкагача бориб тақалишини ўрганди. Бир неча маротаба Туркияга келди. Еттинчи асрда араб ва африкаликлардан ташкил топган мусулмон қўшини Испанияни қўлга киритиб, бу ердан Америкага кўчиб ўтганлиги фикрини ҳимоя қилди.

Тил олимлари Колумбдан аввалги замонларда қизил терилиларнинг (индеец) тилларида асли арабча бўлган калималар бўлганлигини маълум қилишди. Колумб Куба қирғоқларида вовулламайдиган итларни кўрганди. Булар Ғарбий Африкадан олиб келинган итлар эди.  Яъни эски дунё ва янги дунё орасидаги илк сафар мусулмонлар тарафидан амалга оширилганди.

1787 йили американинг Бостонида ишчилар ер тагидан эски пулларни топиб олишди. Гарвард университетида тадқиқ қилинган пулларнинг тўққизинчи ва ўнинчи асрларга оид Самарқанд дирҳамлари эканлиги маълум бўлди. Дирҳамларнинг устида “Ла илоҳа иллаллоҳ, Муҳаммадун Расулуллоҳ ва бисмиллоҳ” деган ёзув бор эди. Самарқанд ақчаларининг Америкада нима иши бўлиши мумкин?

Невададаги қазилма ишларида бир қоя устида еттинчи асрда ишлатилган куфий ёзув билан “Аллоҳнинг номи билан”, “Муҳаммад Набиуллоҳ”, “Шайтон бутун ёлғонларнинг манбаидир” битиклари ёзилганлиги аниқланди. АҚШ Фанлар академияси аъзоси профессор Барри Феллнинг фикрича, бу ерда 7 ва 8-асрларда мусулмонлар яшаган!

Калифорния университетидан археологлар профессор Роберт Хейзер ва Мартин Баумхофф ўтказган қазилма ишларида Невадада ислом ва фан, хусусан, денгизчиликка ўқитадиган бир мактабнинг борлигини исботлашган.  Ҳазрати Усмон ва ҳазрати Али даврларида мусулмонлар Америка қитъасида денгизчилик дарсини берардилар.

Араб тарихчиси ва географи Маъсудий “Мусулмонлар ҳазрати Муҳаммаднинг (алайҳиссалом) вафотидан 15 йил ўтиб, ҳазрати Усмон даврида Испанияга кирган вақтларида олдиларидан бепоён Атлантик океани чиқди. Кашфлар шундан бошланди” деб ёзган.


Бошқа мақолалар