- 2015-09-30
Туркиянинг Яшар университетида дарс берадиган доцент доктор Волкан Родоплу Li-Fi номи берилган ёруғлик орқали интернет тарқатиш борасида муҳим тадқиқотини эълон қилди.
Родоплунинг Li-Fi орқали узлуксиз алоқани таъминлайдиган “ҳаёт симуляцияси” дунёга машҳур илмий журнал “IEEE Access” да чоп этилди. Родоплу “Li-Fi ёруғлик орқали хабарлашиш деган маънони англатади. Унинг ютуғи Wi-Fi билан таққослаганда ундан минг баравар тезкор маълумот етказиб бера олишидир. Лекин камчилиги LED билан компьютер орасига кирганингизда видео алоқа узилади. Бу нуқтада алоқани Wi-Fiга трансфер қилиб ва айни вақтда Li-Fiга қайта уланиб, лозим бўлса бошқа LEDлардан келган сигналдан фойдаланса, видео ёки видео-конференция узилмайди. Лекин маълумот Wi-Fi таъминлай оладиган даражадан ҳам юқори тезликда юборилгани учун узлуксиз юқори сифатли тасвир билан ҳамма Li-Fi тармоқларидан фойдаланиши мумкин” деди.