- 2015-09-12
Париждаги террористик ҳужумдан кейин бутун Европада “Қизил тревога” берилди. Террорист ови учун бутун хавфсизлик кучлари сафарбар этилди. Ушбу терактларнинг ортида бельгиялик Абдулҳамид Абауд турганлиги маълум бўлди.
Дунёни ваҳимага солган Париж терактларидан кейин Европада ДАЕШ (ИШИД)га қарши ов бошланди. Бутун давлатларда унга қарши операциялар ўтказилди. Фақатгина Франциянинг ўзида 104 киши ҳибсга олинди. Фарнцуз хавфсизлик хизмати қатлиомнинг ортида бельгиялик Абдулҳамид Абауд турганлигини маълум қилди. “Европанинг жиҳод пойтахти” деб баҳоланган Бельгиянинг Моленбек шаҳрида туғилган Абауднинг ҳужумларни Суриядаги базасидан бошқарганлиги аниқланди.
Қатлиомда ўзини портлатган 5 террористнинг шахси аниқланди. Париж бош прокурори Батаклан концерт залига ҳужум қилган террорчининг 1987 йили туғилган француз ватандоши Сами Амимур эканлигини хабар берди. Прокуратура “Stade de France”даги илк жонли бомбанинг 1990 йилда туғилган суриялик Аҳмад ал Муҳаммад эканлигини маълум қилди.
Франция ички ишлари вазири Бернар Казнев Париждаги терактлардан сўнг ўлка миқёсида 168 та операция ўтказилиб, 31 ўқотар қуроли мусодара қилинганини ва 104 киши ҳибсга олинганини билдирди.
Франция полицияси терактларда иштирок этганларнинг рўйхатини эълон қилди: Абдулҳамид Абауд – шу онда Сурияда террористлар етиштирмоқда.
Салаҳ Абдеслам – полиция тарафидан қидирилмоқда.
Моҳаммед Абдеслам – Бельгияда ҳибсга олингани хабар берилди.
Браҳим Абдеслам – Вольтер булварида жонли бомба сифатида ўзини портлатди.
Исмоил Омар Мостафа – Батаклан концерт залида ўлди.
Билол Хадфий – “Stade de France” стадионида ўлди.
Сами Амимур – Батакланда ўзини портлатди.
Аҳмад ал Муҳаммад – “Stade de France”да ўзини портлатди.
Яна икки нафар террорист штурм вақтида ўлди ва шахси аниқланмади.