Қувайтда ҳукумат истеъфога чиқди


  • 3 Октябрь, 2022
  • 188

Қувайтда юз берган сиёсий инқироз сабабли бош вазир шайх Аҳмад Наваф ал-Сабаҳ ҳукуматнинг истеъфосини валиаҳд принц шайх Машъал ал Аҳмад ал-Сабаҳга тақдим этди.

Истеъфони қабул этган валиаҳд принц бош вазирдан бошқарувчи унвони билан ҳукуматда қолишини талаб қилди.

Қувайтда парламент тарқатиб юборилганди. Қувайт валиаҳд принци Машъал ал Аҳмад ал-Сабаҳ тарафидан эълон қилинган қарорда миллий бирликка таҳдид қилаётган фарқликлар, тўқнашувлар ва шахсий манфаатлар кўзланган сиёсий саҳнани тузатиш учун парламент тарқатиб юборилгани таъкидланганди.

Янги парламент сайланиши учун 2 ой ичида муддатидан аввал сайлов ўтказилиши билдирилиб, ўтган кунларда парламент сайлови ўтказилди.

Қувайтда ҳукумат билан парламент орасидаги келишмовчиликлар ўн йиллар давомида кадрлар ўзгариши ва қонунчилик палатасининг тарқатиб юборилишига йўл очиб, инвестиция ва ислоҳотларга тўсиқ бўлди. Парламент сўнгги марта 2016 йили тарқатиб юборилганди.


Бошқа мақолалар