Эрон Греция танкерларини гаровга олди


  • 6 Июнь, 2022
  • 216

Эрон диний бошчиси Аятулло Ҳаманий Эрон иккита Греция танкеридаги нефтни олиб қўйганлигини тан олди.

Ҳаманий буни жорий йилнинг апрель ойида Греция АҚШ ҳамкорлигида Ўрта ер денгизида Россия байроғи остида ҳаракатланаётган танкерга юкланган 115 минг тонна Эрон нефтини тўхтатиб, нефтини олиб қўйгани учун қасос деб атади. Кейинчалик грек ҳукумати нефть уларнинг илтимосига кўра АҚШга жўнатилганини билдирди.

Аятулло “Греция соҳиллари яқинида Эрон нефти талон-тарож қилинди. Кейин ислом инқилоби муҳофизлари томонидан душман танкерлари қўлга олиниб, ўғирланган нефть ўрни тўлдирилди. Кенг миқёсли ташвиқот орқали душман Эронни ўғирликда айбламоқда. Ваҳоланки уларнинг ўзи бизнинг нефтни ўғирлади” деди.

Ушбу ҳодиса бир неча ҳафтадан буён Афина билан Теҳрон орасидаги тарангликни янада орттирди. Эрон Форс кўрфазида қўлга олинган грек танкерларининг экипажларини гаровда тутмоқда.

Греция юз берган воқеа бўйича Евроиттифоқ ва халқаро денгиз ташкилотини хабардор қилди.


Бошқа мақолалар