Россиядан 50 миллион доллар мукофот!


  • 18 Ноябрь, 2015
  • 1092

Россия федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) йўловчи самолётига бомба жойлаштириб, 224 кишининг ўлимига сабаб бўлган террористларни топишга ёрдам берганларга 50 миллион доллар мукофот беришини маълум қилди.

ФСБдан берилган баёнотда “Айбдорларни қўлга олишга ёрдам берадиган маълумот учун 50 миллион доллар мукофот пули берилади” дейилди.

Россия ички ишлари вазири Владимир Колокольцев одам кўп тўпланадиган жойларда хавфсизлик чоралари кучайтирилганини билдирди.

Колокольцев ФСБ билан яқин ҳамкорликда иш кўриб, террористик ҳужумларнинг олдини олиш ва аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш учун керакли бутун чора-тадбирлар олинганлигини маълум қилди.

ФСБ директори Александ Бортников 224 пассажири бўлган Россия самолётининг ичига қўйилган бомба портлаши оқибатида ҳалокатга учраганлигини айтиб ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, Шарм аш-Шайх-Санкт Петербург йўналишидаги 9268-рейсли самолёт 31 октябрь куни ҳавога кўтарилгандан кейин 17 нафари ёш болалар бўлган 217 йўловчи ва 7 кишилик экипаж аъзолари билан Мисрнинг Синай яриморолига қулаб тушган эди.


Бошқа мақолалар