- 2014-09-04
Эронда мамлакатдаги ядро дастурининг асосчиси бўлган юқори мансабли олим Муҳсин Фахризода ўлдирилди.
27 ноябрь жума куни Эроннинг мудофаа вазирлиги қошидаги тажқиқотлар ва инновациялар маркази раҳбарига Теҳрон яқинида қуролли шахслар ҳужум қилди.
“Tasnim” Эрон хабар агентлиги маълум қилишича, олим унинг автомобили яқинидаги портлашдан сўнг ҳалок бўлган. Фахризода ўтирган автомобиль Абсард аҳоли пунктидаги майдонлардан биридан ўтаётганида йўл четидаги автомобиль портлаган. Ундан кейин отишма бошланган. Отишма вақтида Фахризоданинг икки нафар қўриқчиси яраланган.
Олимнинг ўзи жиддий жароҳат олиб, вертолётда касалхонага еткизилди. Касалхонада шифокорларнинг уринишларига қарамай жон беради. Эрон мудофаа вазири Амир Хатамий унинг ўлимини тасдиқлади.
Муҳсин Фахризоданинг ўлдирилиши Эроннинг юқори доираларида катта резонансга сабаб бўлди. Ўлканинг ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф ва қуролли кучларнинг бош штаб қўмондони Муҳаммад Багарий ушбу қотилликда Исроилнинг қўли борлигини таъкидлади.
Эрон армияси қўмондони Абдулраҳим Мусавий эса жиноятда АҚШ муҳим роль ўйнаганлигини билдирди. У: “Ушбу қотилликда Американинг ва сионист тузумнинг жиноий қўли борлиги сезилиб турибди” деди.
Эрон президенти маслаҳатчиси Ҳусайн Деҳган давлат қотилликка жавоб қайтаришини маълум қилди.