Мисрда собиқ президент Мурсий ўлимга ҳукм қилинди


  • 16 Май, 2015
  • 1123

Миср суди мамлакатнинг ҳарбий тўнтариш йўли билан лавозимидан олинган собиқ президенти Муҳаммад Мурсийга ўлим жазосини тайинлади.

Қайд қилинишича, Мурсий давлатга хиёнат қилишда айбланган. Суд ҳукми Мисрнинг олий мақомли муфтийлари томонидан тасдиқланиши кутилмоқда.

Якуний қарор шу йилнинг 2 июнь кунида эълон қилинади.

Бироз олдинроқ, Қоҳира суди Мурсий ва унинг тарафдорларини 20 йилдан қамоқ жазосига ҳукм қилганди.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда ҳарбийлар тўнтариш орқали демократик сайловлар орқали ҳукуматга келган президентМуҳаммад Мурсийнинг ҳукуматини қўлга олганди. Мисрнинг биринчи қонуний президенти Мурсийнинг ноқонуний йўллар билан лавозимидан туширилишидан кейин Мурсийнинг ўз лавозимига қайтишини талаб қилаётган демократия тарафдорларининг намойишларини бостиришда полиция тарафидан 2000дан ортиқ киши ўлдирилганди. 


Бошқа мақолалар