Грета Тунберг Ғазо намойишида ҳибсга олинди


  • 6 Сентябрь, 2024
  • 75

Швециялик атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фаоли Грета Тунберг Копенгаген университетида ўтказилган Фаластин тарафдорларининг намойишида ҳибсга олинди. Копенгаген университетининг Исроил университетлари билан ҳамкорлигига норозилик билдирган бир гуруҳ талаба университетнинг ректоратида норозилик намойиши ташкиллади ва “Копенгаген университети Исроил университетлари билан ҳамкорликни тўхтатмагунча бу ердан кетмаймиз” деб талаб қўйди. Дания полицияси эса Грета билан бирга кўплаб талабаларни ҳибсга олди.

Грета Копенгаген университети олдида бир видео олиб, “Instagram” аккаунтидан “Ишғолга қарши талабалар ва мен Копенгаген университети биносидамиз” деган хабар қолдирганди.

Швеция газетаси “Ekstra Bladet” Грета Тунберг билан бирга кўплаб талабалар полиция тарафидан ҳибсга олинганини маълум қилди.

Копенгаген полицияси “Ekstra Bladet”га берган интервьюсида ректорат биносида 20 га яқин талаба тўпланганлигини билдириб, уларнинг олти нафари ҳибсга олинганлигини айтди.


Бошқа мақолалар