Бермуд учбурчаги сири


  • 23 Декабрь, 2015
  • 2469

Бермуд учбурчагида кема ва самолётларнинг сирли равишда ғойиб бўлишига қанча йиллардан бери шайтоннинг иши деб келинди. Бу устида иш олиб борган тадқиқотчилар унинг сабабини аниқлашди. Денгиз ости ер катламидаги метан гази зилзила ва оқимлар натижасида ер юзига чиқади. Газ сув бетига шитоб билан чиққанида гирдоб ҳосил бўлади. Бу гирдобнинг таъсири кема ва самолётларни ютиб кетади.  

АҚШнинг Флорида штати билан Бермуд ороллари ва Пyэрто Рико орасидаги океан устидан ўтган самолёт ва кемаларнинг сирли равишда ғойиб бўлиши бир қанча фитна теориясининг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Сирли ғойиб бўлишларга “шайтон иши” деганлар “Бермуд шайтон учбурчаги” атамасини киритишга уринишди. Машҳур саёҳатчи Христофор Колумбнинг қайдларидаги бу ерда учиб юрган ғалати нарсаларга ишора қилганлар эса "Ўзга сайёраликларнинг магнит майдони бор" деган хулосага келишди. Лекин “Nature” журналида эълон қилинган бир мақолага кўра, ўтган йил Сибирдаги музликларда метан гази портлашидан пайдо бўладиган кратер ҳосил бўлишини кашф қилган тадқиқотчилар Бермуд учбурчагидаги сирли ҳалокатларнинг жавобини топишди. Тадқиқотчилар Бермуд учбурчагида кемаларнинг ва самолётларнинг йўқолишига сабаб бўлган нарса денгиз тубидаги зич жойлашган метан газларининг очиқликка чиқиши билан изоҳлашди. Денгизда зилзила, тупроқ силжиши ва иссиқ сув оқимлари пайдо қилган таъсирлар билан юзага чиққан метан гази сув билан бирлашиб, метан нитратга айланади. Ҳосил бўлган газ баллони денгиз устида гирдобга сабаб бўлади. Бу гирдоб кемаларни, ҳосил бўлган пўртана ва қуюнлар эса самолётларни ҳам ҳеч бир из қолдирмай ютиб кетади.

Иккинчи жаҳон уруши даврида ҳавога кўтарилган бешта Америка самолёти Бермуд учбурчагида йўқолган ва бу самолётларни қидирув ишларини олиб борган “Flight 19” ҳам айни минтақада сирли равишда ғойиб бўлганди. 


Бошқа мақолалар