2015 йилнинг энг яхши ҳаками - Равшан Эрматов!


  • 28 Декабрь, 2015
  • 1229

Ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов "Globe Soccer Award" нашри томонидан 2015 йилда жаҳоннинг энг яхши ҳаками деб топилди.

Европа клублар ассоциацияси тайинлаган мукофотни тақдирлаш маросими 27 декабрь куни Бирлашган араб амирликларида бўлиб ўтди ва унда Эрматов иштирок этди.

Globe Soccer Awards талқини бўйича 2015 йилнинг энг яхши ҳаками бўлиш учун қуйидаги ҳакамлар даъвогарлик қилганди: Жунейт Чақир, Равшан Эрматов, Вильмар Рольдан, Хоэль Агиляр, Бакари Папа Гассама, Норберт Хауата.

Ташкилотчилар якунда айнан Равшан Эрматовни ўтаётган йилнинг энг яхши ҳаками деб эълон қилишди. Осиёнинг беш карра энг яхши ҳаками бўлган Эрматов 2015 йил Осиё чемпионлар лигаси финал учрашувида ишлади.

Қуйида барча совриндорлар билан танишиб олиш мумкин:

Энг яхши академия - "Бенфика"

Энг яхши ҳакам - Равшан Эрматов

Энг яхши Форс кўрфазидаги футболчи - Ёсир Ал Шаҳрони (Саудия Арабистони)

Энг яхши футбол агенти - Жорже Мендеш

Энг яхши фаолият учун 1 - Андреа Пирло

Энг яхши фаолият учун 2 - Фрэнк Лэмпард

Энг яхши мураббий - Марк Вильмотс (Бельгия МТЖ)

Энг яхши матбуот хизмати - "Барселона"

Энг яхши клуб - "Барселона"

Энг яхши президент - Хосеп Мариа Бартомеу ("Барселона ФК")

Энг яхши футболчи - Лионель Месси ("Барселона")


Бошқа мақолалар