Футбол тарихидаги энг қиммат трансфер


  • 26 Июль, 2017
  • 794

Мадрид футбол жамоаси “Реал” француз жамоаси “Монако” билан 18 ёшли Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг трансфери борасида шартнома тузди. Нашрларнинг хабарига кўра, қироллик клуби футболчи учун рекорд даражада 180 миллион евро тўлайди. Монаколиклар 160 миллион еврони олиши кафолатланган, қолган 20 миллиони эса ҳужумчининг “Реал” таркибида муваффақиятли ўйин кўрсата олса берилади.

“Marca” журналининг хабарига кўра, “Реал” бош мураббийи Зайниддин Зидан футболчи ва унинг оиласини жамоага қўшилишга кўндириш учун шахсан учрашган. Ҳужумчининг 6 йиллик шартнома тузиши тахмин қилинмоқда. Ушбу шартнома бўйича у ҳафтасига 135 минг евро маош олади.

Мбаппе “Монако” таркибида жами 58 та ўйин ўтказиб, 27 та гол урди. Франция чемпионига айланди. Жорий йилнинг март ойидан бошлаб Франция терма жамоаси таркибида ўйинга туша бошлади. Ҳозиргача терма жамоа сафида 4 та ўйин ўтказди. Бугунгача энг қиммат трансфер сифатида “Ювентус” жамоасидан “Манчестер юнайтед”га ўтган яна бир француз Поль Погбанинг 105 миллион евролик трансфери рекорд ўрнатганди.


Бошқа мақолалар