Футбол қироли ўлди


  • 30 Декабрь, 2022
  • 132

“Футбол қироли” номига муносиб кўрилган бразилиялик афсонавий футболчи 29 декабрь куни узоқ давом этган касалликдан сўнг 82 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Бразилиялик собиқ футболчи Пеле Сан-Паулу шифохонасига шошилинч ётқизилганди. Унинг танасида кўплаб шиш ва юрак етишмовчилиги аниқланган. 20 декабрь куни футболчининг қизи унинг шифохонада аҳволи оғирлигини маълум қилганди.

27 декабрь куни Пеле оиласига яқин манба саналмиш бизнесмен Фрэнк Холид футбол қиролининг аҳволи тобора ёмонлашаётгани, у оиласи, дўстлари билан видолашганини айтганди.

“Пеле яқинлари ва дўстлари билан видолашмоқда. Футбол қироли саратон билан курашда афсуски секин-аста таслим бўлмоқда. Унинг оиласи афсонанинг аҳволи тобора оғирлашаётганини айтди”, - дея ёзганди Холид.

Пеле ичаклари, жигари ва ўпкасида ўсмалар пайдо бўлгани туфайли бир неча ой давомида кимётерапия муолажасини олиб келаётган эди. Бироқ бу фойда бермаган.

Собиқ футболчи 2021 йил сентябр ойида йўғон ичакдаги ўсимтани олиб ташлаш бўйича операция қилинганди, 2022 йилда эса учта хавфли ўсма ва сийдик йўллари инфекциясини даволаш учун икки марта шифохонага ётқизилган эди.

Маълумот учун, Эдсон Арантес ду Насименту ёки “Пеле” уч марта (1958, 1962, 1970) жаҳон чемпиони бўлган дунёдаги ягона футболчи, XX асрнинг энг яхши футболчиси ҳисобланади.

kun.uz дан олинди.


Бошқа мақолалар