Европадан суриялик эмигрантларга чиркин туҳмат


  • 9 Январь, 2016
  • 1272

Европа иттифоқи ўлкалари эмигрантларга “Хотинбоз, шилким” деган туҳмат қилишди. Германиянинг Кёльн шаҳрида шилкимлик билан айбланган эмигрантларнинг ҳодиса содир бўлган жойга бормаганликлари маълум бўлди.

“қотил Асад”дан қочган 2,5 миллиондан ортиқ суриялик эмигрант  Туркиядан бош-пана топди. Улар учун 9 миллиард доллар сарфлаган Туркиянинг бу инсонпарварлиги одамийликдан узоқ бўлган Европага таъсир қилмади. 2015 йил 2 сентябрда гўдак Айлоннинг жасади киргокка чикиши билан Европа иттифоқи гўёки бундан қаттиқ таъсирлангандек дарров роль ўйнашни бошлади. Германия бош вазири Меркель бир қанча сурияликларни қабул қилишини билдирди. Американинг “Time” журнали Меркелни шу илик гапи учун “йил одами” деб эълон қилди. Шундан кейин Меркель ўзининг асл башарасини кўрсатди. Суриялик эмигрантларни Европа иттифоқига киритмаслик учун старт Кёльнда берилди. Янги йил кечасида суриялик эмигрантларнинг немис аёлларига шилкимлик қилганлиги ҳақида хабарлар чоп этилди. Бир нечта суриялик ҳибсга олинди. Англия, Франция, Голландия, Бельгия, Словения, Венгрия каби ўлкаларда ҳам сурияликларга “хотинбоз, шилким” деб ҳақорат қилинди. Кёльнда “шилкимлик” иддаоси билан ҳибсга олинганларнинг у жойларда бўлмаганлиги маълум бўлди. Лекин европалик тухматчиларга бунинг заррача аҳамияти йўқ эди. Англиянинг “Financial Times” газетаси енг шимариб даврага тушди.

Мусулмон эмигрантларнинг “жамият барқарорлигини бузиши” туҳматлар билан ёзилди. Бельгия ҳукумати вакиллари “Кёльн шаҳридаги оммавий шилкимлик ҳодисаси баъзи тартибга солиш ишларини амалга оширишга туртки бўлди. Ҳар суриялик ўлкага кира олмайди. Ўлкага кирадиган эркаклар эса “аёлларга ҳурмат кўрсатиш” дарсини олади” деди. Словакия суриялик эмигрантлар ҳақида энг шиддатли қарор чиқарди. Пойтахт Братиславада матбуот анжуманида бош вазир Роберт Фико “Германияда юз берган ҳодисаларнинг Словакияда ҳам такрорланишини истамаймиз” деб мусулмон эмигрантларга чегараларини бекитди. Дания ва Швеция анча эмигрантни ўз ҳудудидан чиқариб юборди.

Германия бош вазири Ангела Меркель янги йил кечаси аёлларга оммавий шилкимлик ва тегажоклик килган эмигрантлар ўлка ҳудудидан чиқариб юборилиши мумкинлигини маълум қилди. Лекин суд олди тергов жараёнида Кёльнда ҳибсга олинганларнинг кўпчилиги воқеа жойида умуман бўлмаганлиги аниқланди. 


Бошқа мақолалар