ИШИД Мусулни тарк этмоқда


  • 9 Февраль, 2015
  • 1278

Ҳаводан берилган зарбаларнинг ортидан оғир йўқотишларга учраган ИШИДнинг Мусулдан чекина бошлаганлиги иддао этилмоқда. ИШИД бу қарорни Пешмергенинг Мусулга 20 километр узоқликда бўлган Мактаби Халилни қайтариб олганидан кейин бергани маълум бўлди. Маҳаллий манбалар террор ташкилотининг сўнгги тўрт ойда 5 мингдан ортиқ аъзосини Кобани, Синжар, Каркук ва Мусул атрофида йўқотганини хабар беришди. Ташкилотнинг Мусулда стратегик нуқталарни қўлдан чиқариши билан минтақадан кетишга тайёргарлик кўраётганлигини билдирди. Бошқа тарафдан ИШИДнинг япон мухбирини қатл этишидан кейин Япония ҳукумати Сурияга боришни мухбирларига тақиқлаб қўйди.


Бошқа мақолалар