- 2023-03-31
Олти кун аввал Истанбулнинг Таксим майдонида бир йилдир давом этаётган майдонни янгидан қуриш ишларида 4-5 дона дарахтнинг кесилишини баҳона қилиб норозилик учун йиғилган оломон ҳали тарқамаяпти. Социал ҳангомалашув сайтларида тарқатилган миш-мишлар майдонга ундан ҳам кўп бекорчининг тўпланишига сабаб бўлган.
Тўрт-беш кун ичида аввал полиция билан тошбўронга киришиб кейин майдон атрофидаги дўкон ва бошқа умумий мулкларни вайронага айлантириб жами 20 миллион турк лираси зарар келтирган оломоннинг дарахтсеварлар эмаслиги аллақачон маълум бўлди.
Туркиядаги мухолиф партия вакилларининг айтишича норозиликларга сабаб гўёки Эрдўғоннинг яккаҳокимликка берилиб кетгани ва антидемократ сиёсати эмиш.
Аслида гап бошқа ёқда.
Май ойининг охирида Туркия 66 йилдан бери олдида бошини эгиб қарздор бўлиб келаётган Халқаро валюта фондига (ХВФ*IMF) қарзини узганини эълон қилди. Ҳамма ғалаён шундан бошланди. Тоййиб Эрдўғоннинг Адолат ва Тараққиёт партияси (AKP) ҳукумат бошига келган 2002 йилда Туркиянинг мазкур ташкилотга бўлган ташқи қарзи 24 миллиард АҚШ долларини ташкил қиларди. 55 йилда фоизи билан йиғилиб қолган шунча қарз Эрдўғонинг маҳоратли иқтисодчилари ва тўғри сиёсати туфайли 10 йилда тўлаб тугатилди.
Ҳатто Ражаб Тоййиб Эрдўғон энди Туркиянинг Валюта Фондига қарз берадиган даражага келганини фахрланиб гапирди. Бу албатта жарақ-жарақ пул устида ўтирган яҳудийларнинг аламини келтирмай қўймади. Бундан ташқари уларнинг Эрдўғондан олган "ван минут" воқеасидан қолган қуйруқ яраси ҳам ҳали битмаганди. Ўша "бойвачча сионистлар"нинг алами билан "камбағаллашган" Евро Иттифоқнинг Туркиянинг иқтисодий барқарорлигига ҳасад қилиши қўшилдию мана шу кўнгилсиз воқеалар рўй бера бошлади.
Шундоғам оломон иштирокчиларининг афт-ангорига бир назар ташланса, уларнинг ғишт ва калтак билан қуролланган қулоғи тешик сочи белида эркаклару ярим яланғоч беҳаёлардан иборатлиги кўзга ташланади. Таксим майдони жойлашган Бейўғли тумани эса Усмонийлар давридан бери ғайримуслимлар маҳалласи ҳисобланади. Таксимдагиларнинг мақсади - Туркия давлатининг илалабад Европага қарамлигини таъминлаш.
Хуллас, Халқаро Валюта Фонди (ХВФ, балки ХаВФ деса тўғрироқ бўлар)-дан қарз олган ҳеч қайси давлат ҳали бахтли бўла олмаган.