АҚШда кучли қор туфайли 41 киши ҳалок бўлди


  • 26 Январь, 2016
  • 1252

АҚШда кучли қор ёғиши туфайли айни вақтга келиб 41 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, барча ўлимлар йўл-транспорт ҳодисалари, ис гази билан заҳарланиш ҳамда қорни тозалаш пайтида юз берган инфарктлар оқибатида содир бўлган.

Вашингтон, Делавэр, Кентукки, Мэриленд, Нью-Джерси, Нью-Йорк, Шимолий ва Жанубий Каролина, Огайо, Пенсильвания, Теннесси, Виргиния штатларида ҳалок бўлганлар жасадлари топилган.

Аввалроқ Вашингтондаги барча федерал давлат муассасалари 25 январга ёпилиши маълум қилинганди.

Шунингдек, Нью-Йорк, Филадельфия ва Балтимор аэропортлари ёмон об-ҳаво шароити тўхтатилган ишини секин-аста яна бошламоқда.

Kun.uzдан олинди.


Бошқа мақолалар