Энг бой ва энг қудратли оилалар


  • 22 Декабрь, 2018
  • 1474

Бутун ер юзи бир неча катта ва кучли оила томонидан бошқарилишини барчамиз эшитганмиз ёки ўқиганмиз. Бу оилаларнинг барчаси кўздан йироқ ҳаёт кечирса ҳам, ҳақларидаги маълумотлар бу иддаоларнинг ҳақиқатга қанчалик яқин эканлигини кўрсатади. Гоҳо "иллюминатлар", гоҳида “Янги дунё тартиби”ни белгилайдиган ёвуз кучлар тариқасида таъриф берилса ҳам, қуйида жаҳоннинг энг қудратли ва сирли оилаларини санаб ўтамиз.

Рокфеллер оиласи

Рокфеллерлар эга бўлган бойлик ҳақида мишмишлар кўп, лекин ҳеч кимда аниқ маълумот йўқ. Бир манбага кўра, оиланинг сармояси 1 ила 3 триллион доллар орасида. Хонадоннинг шуҳрат қозонишига сабаб бўлган киши Джон Рокфеллер эди. Джон Рокфеллер воситасида 19-асрнинг охирларида оила АҚШдаги бутун нефть секторининг 90%ини назорат қила бошлаган. АҚШнинг бутун замонавий нефть ширкатлари фаолиятларини Рокфеллерлар билан бирга бошлаган. Ҳар икки жаҳон уруши ҳам Рокфеллер оиласининг янада бойишига сабаб бўлди. Немисларга ҳам, душманларига ҳам кўмак берди. Кунимизда эса, банклар ва нефтдан ташқари Рокфеллер оиласи ўз ақидалари бўйича хайрия ишлари билан ҳам шуғулланади. Рокфеллер оиласининг маҳфий жаҳон ҳукуматини бошқаришига ва “Олтин миллиард” ақидаси бўйича яшашига ишонадиганлар бор.

Морган оиласи

Кўплаб сиёсий теориялар бўйича, Морган оиласи АҚШнинг сиёсий йўналишини белгилайди ва дунёдаги бутун банкларни назорат қилади.

Морган авлодидан танилган илк киши Джон Пирпонт Морган, АҚШдаги биринчи молия империясини бошлаб берган. Ички уруш даврида қурол сотди ва ҳатто бу учун маҳкамада жавобгарчиликка тортилди. 1907 йили банк тизимининг инқирозини тўхтатди.

Ҳозирда Морган оиласи ҳамон банкирлик соҳасида энг сўзи ўтадиган оилалардан бири. Фақатгина АҚШда эмас, Европада ҳам филиаллари бор. Оиланинг баъзи аъзолари эса, бир пайтлар “General Motors” ва “General Electric” ширкатларини бошқарарди.

Сауд хонадони

Сууд ёки Сауд  хонадони 1932 йилдан бери Саудия Арабистонни бошқариб келаётган қироллик оиласидир. Оиланинг боши қирол Салмон бин Абдулазиз ал Сууд. Оила мансублари сони 25 мингга яқин.

Оила лидери сиёсий куч-қувватни ўз қўлида ушлаб туради. Оила мансублари расмий ва ҳукумат амалдорлари сифатида фаолият кўрсатади. Сууд хандонидаги ҳар бир оила аъзоси давлат ичида хоҳлаган ишига, корхонага соҳиб бўла олади. Оила ҳозир дунё нефть заҳираларининг 20%ини назорат қилади.

Ротшильд оиласи

Ротшильд оиласи Наполеон замонида ҳам дунёнинг энг бой оилаларидан эди. Бу бой оилага Майер Амшель Ротшильд тарафидан асос солинган. Германияда улкан банкирлик ишини йўлга қўйди ва ўзининг молия империясини эълон қилди. Амшель ўлимидан кейин меросхўрларига жаҳон давлатларини қандай назорат қилиш кераклиги бўйича қарашларини ва Ротшильднинг 200 йилдан ортиқ даврда бу қоидаларга қандай амал қилганлигини англатадиган мерос қолдирди.

Оила ҳақида кўплаб, турли-туман теориялар мавжуд. Баъзилар дунёдаги бутун пул ва молия ташкилотларини назорат қилишини айтишади. Бу билан бирга Ротшильд оиласи ер юзида исён ва урушларнинг кўпини дастаклаб, ташвиқ қилиши ҳам умумий иддаолар орасидан ўрин олган.

Ротшильднинг бойлиги тахминан 2 триллион доллар.

Барух оиласи

Барух оиласининг Ротшильд ва Рокфеллерлардан пули камроқ эканлиги айтилади. Лекин куч-қувват ва жаҳонни бошқариш жиҳатидан улардан кучли.

Бу хонадон бошида турган Бернард Барух АҚШ президентларининг маслаҳатчиси ва Уинстон Черчиллнинг яқин дўсти эди. “Совуқ уруш” атамаси билан ўртага чиққан киши эди ва атом бомбасининг кашфини назорат қилди. Баъзи одамлар унинг дунё ҳукуматини қурган киши эканлигига ишонадилар.

Барух империясининг вориси ҳақида жуда ҳам оз маълумот бор. Икки қиз ва бир ўғли борлиги маълум. Ўғли Бернард Барух 90-йилларда ўлди. Бернарднинг неваралари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Бир иддаога кўра, оила яшириниб яшайди ва АҚШ ҳукуматини ҳозиргача назорат остида ушлаб турибди.

Уолтон оиласи

Сэм Уолтон 1962 йили илк “Walmart” дўконини очди. Бу уни ўша даврда дунёнинг энг бой одамларидан бирига айлантирди. Вақт ўтиши билан “Walmart” тармоғи АҚШдаги энг йирик тармоқ дўконлари ҳолига келди.

Сэм Уолтоннинг ўлимидан кейин ширкат алғов-далғов бўлди ва 4 ўғли тарафидан бошқарилди. Супермаркетлардан ташқари оила “Arvest Bank” соҳиби ва санъат асарлари коллекциясига эга.

Виндзор хонадони

Виндзор хонадони Буюк Британия қироллик оиласидир. Ҳозир Виндзор оиласи бошида қиролича Елизавета II турибди. Қироличаликдан ташқари айни вақтда черковнинг боши ва Буюк Британия ҳарбий кучлари бош қўмондонидир.

Елизавета Буюк Британиядан ташқари 15 та давлат ҳукмдори ҳамдир. Бутун буларга қарамай қироллик оиласи аъзолари камтарона яшаётгандек кўринади. Ҳарбий бурчларини ўтаб, ақидаларига кўра хайрия ишлари билан шуғулланади.

Мёрдок оиласи

Мёрдоклар императорликларини Австралияда қуришни бошлади. Кит Мёрдок Мельбурндаги газеталардан бирида сиёсий таҳлилчи эди. Кит муҳаррир лавозимига ўтиргач, газета сотишлари ортди ва кейинчалик бош директори бўлди.

Ўғли Руперт ҳам журналист эди. Австралиянинг илғор нашрлари назоратини қўлга киритгач “News Corporation”га асос солди. Ҳозирги кунда Мёрдоклар “20th Century Fox”, “Fox News”, “Myspace” ва “Dow Jones” ширкатлари соҳиби.

Оппенгеймер оиласи

Оппенгеймер оиласи дунё олтин заҳирасининг катта қисмига эга. Оиланинг биринчи машҳур мансуби Эрнест Оппенгеймер Жанубий Африкада олмос секторининг маркази ҳисобланган Кимберлей шаҳрига кўчди ва шаҳар ҳокими бўлди. Қисқа вақт ичида дунё олмос бозорини назорат қила бошлади.

Ҳозирда бу олмос императорлиги Эрнестнинг невараси Никки Оппенгеймер тарафидан бошқарилмоқда. Оила фақатгина олмос эмас, олтин, темир, платина ва индустриал маъданлар қазиб олади ва сотади.

Притцкер оиласи

Украинадан кўчиб, АҚШга келган бу яҳудий оиласи 1881 йили Киевдан Чикагога кўчиб ўтди. Притцкер меҳмонхона, туризм хизматлари сотадиган “Hayat Corporation” номли ширкат соҳиби. Ширкатнинг ҳозирда 54 давлатда жами 777 та меҳмонхонаси бор.

Притцкер оиласининг ўз номидаги меъморлик мукофоти бўлиб, яқинда Чикагода меъморлик институтини очишди.


Бошқа мақолалар